Қозоғистонда Россия иштирокида АЭС қурилиши бошланди
© Sputnik/Ертай СарбасовВ Казахстане стартует строительство первой АЭС

© Sputnik/Ертай Сарбасов
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланди. Лойиҳани Россиянинг “Росатом” корпорацияси амалга оширади, станция 2035–2036 йилларда ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Қозоғистоннинг жануби-шарқидаги Олмаота вилоятининг Улкен посёлкасида республикада биринчи атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланди. Лойиҳанинг бош пудратчиси Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси ҳисобланади. Бу ҳақда Қозоғистон Атом энергияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа тинч атом соҳасида Россия-Қозоғистон ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда. АЭС 2035-2036 йилларда ишга туширилиши режалаштирилган.
Қурилиш бошланишига бағишланган тантанали тадбирда "Росатом" бош директори Алексей Лихачёв ва Қозоғистон атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Саткалиев иштирок этишди.
"Станция атом саноати, минтақавий инфратузилма, саноат-инновацион тараққиёт ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишнинг асосий драйверига айланади. У юқори малакали мутахассисларнинг янги авлодини тайёрлаш, илмий-тадқиқот базасини мустаҳкамлаш ва таълим салоҳиятини кенгайтириш имконини беради", - деди Саткалиев.
Қурилишнинг дастлабки босқичи қидирув-муҳандислик ишларини ўз ичига олади. 8 август куни Қозоғистон томони “Росатом” вакилига тадқиқотлар ўтказиш учун бўлажак станция ҳудудидан олинган тупроқ намуналари солинган капсулани тантанали равишда топширди.
© Sputnik/Ертай Сарбасов

1/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
© Sputnik/Ертай Сарбасов

2/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
© Sputnik/Ертай Сарбасов

3/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
© Sputnik/Ертай Сарбасов

4/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
© Sputnik/Ертай Сарбасов

5/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
1/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
2/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
3/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
4/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
5/5
© Sputnik/Ертай Сарбасов
2025 йил июнь ойида энг қулай шартларни таклиф қилган “Росатом” лойиҳани амалга оширишга бошчилик қилиши маълум бўлди.
Қозоғистон ҳукумати яна иккита АЭС қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Уларнинг жойлашуви ҳали аниқланмаган, бироқ потенциал пудратчилар орасида Хитойнинг "China National Nuclear Corporation" (CNNC) давлат корпорацияси тилга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси Ўзбекистон билан ҳам атом электр станцияси қурилишида ҳамкорлик қилмоқда ва мамлакатда қуввати 330 МВт бўлган кичик модулли реакторлар қурилишини амалга оширмоқда.