Қашқадарё вилоятидаги “заправка”да ёнғин содир бўлди

© Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиМЧС
МЧС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
Oбуна бўлиш
Кўкдала туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида яна фавқулодда ҳолат: ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ҳалокатли ёнғиндан уч ҳафта ўтиб, худди шу ҳудудда яна ёнғин содир бўлди - ҳайдовчи жароҳат олди.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Кеча, 5 август куни, соат 22:20 да Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтиндала” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ мабуот хизмати хабар берди.
Воқеа жойига зудлик билан 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автоцистерна ва сиғими 10 куб метр бўлган газ резервуари ёниб зарарланган, автоцистерна ҳайдовчиси эса енгил куйиш тан жароҳати олган.
Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни ҳам худди шу маҳаллада жойлашган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлиб, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган эди.
Ўрмон ёнғини, архив сурат.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2025
Китоб туманида қир-адирларда ёнғин содир бўлди
Янгиликлар лентаси
0