Октябрда Ўзбекистон ва Эрон тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум ўтказилади

© Министерство сельского хозяйстваФлаги Узбекистана и Ирана
Флаги Узбекистана и Ирана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
Oбуна бўлиш
Табриз Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Самад Ҳасанзода жорий йил 2–5 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Эрон тадбиркорлари ўртасида октябрь ойида бизнес-форум ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
5 август куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Эроннинг Табриз шаҳри Савдо-саноат, кончилик ҳамда қишлоқ хўжалиги палатаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
© Торгово-промышленная палатаВ октябре пройдет бизнес-форум между узбекскими и иранскими предпринимателями
В октябре пройдет бизнес-форум между узбекскими и иранскими предпринимателями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
В октябре пройдет бизнес-форум между узбекскими и иранскими предпринимателями
Учрашув давомида томонлар ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Табриз Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Самад Ҳасанзоданинг жорий йил 2–5 октябрь кунлари Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи доирасида бизнес-форум ва B2B учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Шунингдек, тадбиркор аёллар иштирокида алоҳида сессия ўтказиш таклифи ҳам илгари сурилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова мазкур ташаббуслар тўлиқ қўллаб-қувватланишини, тадбирларни юқори даражада ташкил этиш ва амалга оширишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Икки томон ўз олдига қўйилган мақсадларига эришиш учун доимий мулоқот ва амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Подписан меморандум о взаимопонимании по развитию транзитного сотрудничества между Ираном и Узбекистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2025
Ўзбекистон ва Эрон транзит ва савдо алоқаларини кенгайтиришга келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0