Дунё бўйича атиги 48 фоиз чақалоқлар она сути билан озиқлантирилмоқда — ЖССТ ва ЮНИСЕФ

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРодильный дом при инфекционной больнице № 2 в Москве
Родильный дом при инфекционной больнице № 2 в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2025
Oбуна бўлиш
Ҳозир дунё бўйича олти ойликкача бўлган чақалоқларнинг бор-йўғи 48 фоизи тўлиқ эмизилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Дунё бўйича атиги 48 фоиз чақалоқлар она сути билан озиқлантирилмоқда. ЖССТ ва ЮНИСЕФ раҳбарлари — Кэтрин Рассел ва Тедрос Гебрейесус томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда шу ҳақда таъкидланди.
Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталигига бағишланган ушбу ҳисоботда келтирилишича, ҳозир дунё бўйича олти ойликкача бўлган чақалоқларнинг бор-йўғи 48 фоизи тўлиқ эмизилмоқда.
Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2030 йилгача белгиланган марра — 60 фоизлик кўрсаткичдан анча паст.
Таъкидланишича, баъзи мамлакатларда аёллар фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантириш борасида малакали тиббий маслаҳат олиш имкониятига эга эмас. Айримлари эса эмизишнинг чақалоқ ва она саломатлиги учун нақадар муҳимлигидан бехабар.
Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларида эмизикли болаларни озиқлантириш бўйича ўқув дастурларини йўлга қўйган мамлакатлар сони 20 фоиздан ошмайди.
Қатор давлатларда она сути билан парваришлашни қўллаб-қувватлаш мехназмлари ишлаб чиқилмаган. Бу борада доимий мониторинг дастурлари мавжуд эмас.
Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ва ЮНИСЕФ ҳукуматлар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа ҳамкорларни оналар ва чақалоқларга кўрсатиладиган парвариш, жумладан, эмизишни қўллаб-қувватлаш хизматларини молиялаштиришга чақирди.
Человек держит руку ребенка. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2025
"Uzbekistan Airways" бортида чақалоқ дунёга келди
Янгиликлар лентаси
0