https://sputniknews.uz/20250805/bmt-ozbekiston-agroinnovatsion-markaz-51053678.html
БМТ Ўзбекистонда Агроинновацион марказ барпо этади
БМТ Ўзбекистонда Агроинновацион марказ барпо этади
Sputnik Ўзбекистон
Марказ Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари учун денгизга чиқиш имконияти чекланган шароитда доимий мулоқот ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида... 05.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-05T14:54+0500
2025-08-05T14:54+0500
2025-08-05T16:00+0500
жамият
ўзбекистон
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/05/51064822_0:0:3640:2048_1920x0_80_0_0_c53a9def53f2947363f35b1f2fe7fa40.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ўзбекистонда Агроинновацион марказ барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мабуот хизмати хабар берди.БМТнинг Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда БМТ бош котиби ўринбосари Фотима Рабоб ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда 2024 йил 5-6 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форум давомида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.Хусусан, вазирлик ҳузурида Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари учун денгизга чиқиш имконияти чекланган шароитда доимий мулоқот ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Агроинновация хабини ташкил этиш ташаббуси диққат марказида бўлди.Рабоб Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Агроинновацон хаб концепцияси ҳозирда ФАО томонидан кўриб чиқилаётганини маълум қилиб, иккита шундай хабни яратиш - бири Африкада, иккинчиси Ўзбекистонда - режалаштирилаётганини қўшимча қилди.Вазирлик ҳузурида “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” йўналишидаги мулоқотларни тизимли мувофиқлаштириб бориш учун Котибият ташкил этилгани билдирилди.Учрашув якунида Агроинновацион марказни ташкил этиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20250626/davlat-xizmatlar-elektron-moliya-samarqand-bmt-50194065.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/05/51064822_455:0:3186:2048_1920x0_80_0_0_106a4f206391e5fe6170b023c18e188c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, бмт
БМТ Ўзбекистонда Агроинновацион марказ барпо этади
14:54 05.08.2025 (янгиланди: 16:00 05.08.2025) Марказ Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари учун денгизга чиқиш имконияти чекланган шароитда доимий мулоқот ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қурилади.
ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Ўзбекистонда Агроинновацион марказ барпо этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мабуот хизмати
хабар берди. БМТнинг Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда БМТ бош котиби ўринбосари Фотима Рабоб ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда 2024 йил 5-6 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форум давомида эришилган келишувлар муҳокама қилинди.
Хусусан, вазирлик ҳузурида Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари учун денгизга чиқиш имконияти чекланган шароитда доимий мулоқот ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Агроинновация хабини ташкил этиш ташаббуси диққат марказида бўлди.
Рабоб Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Агроинновацон хаб концепцияси ҳозирда ФАО томонидан кўриб чиқилаётганини маълум қилиб, иккита шундай хабни яратиш - бири Африкада, иккинчиси Ўзбекистонда - режалаштирилаётганини қўшимча қилди.
Вазирлик ҳузурида “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” йўналишидаги мулоқотларни тизимли мувофиқлаштириб бориш учун Котибият ташкил этилгани билдирилди.
Учрашув якунида Агроинновацион марказни ташкил этиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.