Ўзбекистон ва Қозоғистон айрим юклар учун “яшил йўлак” жорий этишни таклиф қилмоқда

© Getty Images / IvanSpasicколонна грузовиков на шоссе
колонна грузовиков на шоссе 
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Oбуна бўлиш
Томонлар божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштиришни ҳам муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон мева-сабзавот ва бошқа тез бузиладиган юкларни ташиш учун яшил йўлак" тизимини жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу масалани Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси раиси Жандос Дуйсембиевбилан муҳокама қилди, дея ёзади “Дунё” АА.
“Томонлар мева-сабзавот ва бошқа тез бузиладиган юкларни ташишда қулайликлар яратиш, уларнинг тезкор ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "яшил йўлак" тизимини жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар”, - дейилган хабарда.
© ИА "Дунё"Узбекистан и Казахстан укрепляют сотрудничество в сфере приграничной инфраструктуры
Узбекистан и Казахстан укрепляют сотрудничество в сфере приграничной инфраструктуры
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2025
Узбекистан и Казахстан укрепляют сотрудничество в сфере приграничной инфраструктуры
Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштириш, замонавий логистика марказларини қуриш, шунингдек, юк ташиш ва етказиб беришда вақт ҳамда моддий харажатларни камайтириш учун чегара ўтиш пунктларини модернизация қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, Ғишткўприк (Ўзбекистон) – Жибек Жоли (Қозоғистон) ва Давут-ота (Ўзбекистон) – Тажен (Қозоғистон) асосий чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ишларини тезлаштириш орқали савдо ҳажмини ва туризм кўрсаткичларини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Сирдарё вилояти ҳудудида ташкил этилаётган Халқаро саноат кооперацияси маркази яқинида жойлашган Сирдарё–Атамекен чегара ўтказиш пункти инфратузилмасини замонавий талаблар асосида модернизация қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон транспорт йўлакларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2025
Матбуот маркази
Ўзбекистон транспорт йўлакларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда
Янгиликлар лентаси
0