Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Бўйин остеохондрозининг белгилари қандай?

© Министерство здравоохраненияОфисные болезни
Офисные болезни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2025
Oбуна бўлиш
Камҳаракатлик — кўплаб касалликларни келтириб чиқарувчи омил. Айнан жисмоний фаоллик етишмаслиги туфайли йилига 5 миллиондан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмиши ЖССТ томонидан алоҳида ўрганилган.
ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Кун давомида кабинетда ўтириб ишлаш ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланмаслик оқибатида пайдо бўладиган хасталиклардан бири бўйин остеохондрозидир. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ёзмоқда.
“Дунёда бу дарддан азият чекувчилар сони йилдан-йилга ортмоқда. Бу ҳолат соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилинмаётгани билан боғлиқ”, — дейди Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов.
Таъкидланишича, остеохондроз умуртқалар, уларнинг тоғайсимон дисклари ва бойламларининг дегенератив-дистрофик ўзгаришлари бўлиб, жойлашувига кўра бўйин, кўкрак ва бел-чаноқ турлари фарқланади.
Бўйин остеохондрози, одатда, 35 ёшдан сўнг кузатилади. Бўйин — умуртқа поғонасининг энг ҳаракатчан қисми. Ундан бир қанча асаб томирлари ва умуртқа артериялари ўтади. Улар орқа мия қон томирлари ва узунчоқ мияни қон билан таъминлашга хизмат қилади.
Қайд этилишича, агар остеохондроз сабабли умуртқа артерияси босилса, беморда бел ва бош мия ишемияси кузатилиши эҳтимоли бор. Шу сабабли ушбу касалликни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Бўйин остеохондрозининг қатор белгилари мавжуд. Бош соҳасида кучли ва давомли оғриқ, бош айланиши, кўз хиралашиши, қўл бармоқларида санчиқлар, бир неча соат давом этадиган юрак соҳасидаги оғриқлар, эшитиш қобилиятининг пасайиши, ҳолсизлик, ҳансираш, артериал қон босимининг ўйнаши каби симптомлар шулар жумласидан.
Мазкур аломатлар артериянинг шикастланганидан далолат беради.
Шифокорга кўра, бу хасталикни уй шароитида даволаш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ундан халос бўлиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Касаллик эрта босқичда аниқланса, бемор тезроқ соғаяди.
Кўп ҳолларда остеохондроз муолажаси консерватив усуллар ёрдамида амалга оширилади. Шифокор томонидан дори-дармонлар, керакли машқлар терапияси ва бошқа усулларни ўз ичига олган даволаш курслари буюрилади.
Маълум қилинишича, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида шу турдаги хасталикларни кам инвазив усулда даволаш йўлга қўйилган.
Девушка с болью в животе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2025
Бу қизиқ
Ёзда нега юқумли ичак касалликлари авж олади?
Янгиликлар лентаси
0