Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларини табриклади
11:45 02.08.2025 (янгиланди: 11:46 02.08.2025)
© Sherzod Asadov/TelegramШавкат Мирзиёев поздравил молодое поколение узбекистанцев с Днем молодежи.

© Sherzod Asadov/Telegram
Oбуна бўлиш
Президент Ўзбекистон темир йўллари фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, соҳада муҳим лойиҳа ва дастурлар ҳаётга жорий этилаётганини таъкидлаган.
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти ходимларини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Аввало, сиз, азизларни – минг-минглаб заҳматкаш йўлсоз, қурувчи ва муҳандислар, энергетик ва алоқачилар, машинист ва вагон кузатувчиларини, соҳанинг барча ишчи-хизматчилари ва фахрийларини бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан барпо этилаётган янги темир йўл ва коммуникация тармоқлари, станция ва вокзаллар, аҳоли ва ташкилотларга кўрсатилаётган хизматлар халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш, мамлакатимиз транзит салоҳиятини ошириш, иқтисодиётимиз тармоқлари ва ижтимоий объектларнинг бир маромда ишлашини таъминлашда, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамиятга эга”, - дейилади табрикда.
Президент Ўзбекистон темир йўллари фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, соҳада муҳим лойиҳа ва дастурлар ҳаётга жорий этилаётганини таъкидлаган. Қайд этилишича, қисқа муддатда 3 минг 800 километрдан зиёд темир йўл электрлаштирилиб, Бухоро – Урганч – Хива темир йўли қуриб битказилгани, локомотив парки замонавий техникалар билан тўлдириб борилаётгани шу йўналишдаги ишлар кўламидан далолат беради.
“Энг муҳими, бундай саъй-ҳаракатларимиз узвий ва давомли бўлиб, бунинг тасдиғини Тошкент – Урганч – Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган электр поездлар қатновини йўлга қўйиш, Мискин – Нукус темир йўл тармоғини электрлаштириш жараёнлари жадаллик билан олиб борилаётгани мисолида яққол кўриш мумкин”, - дейди Мирзиёев.
Президент бу йил аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, туризмни ривожлантириш мақсадида Самарқанд шаҳридан Ургутга, Тошкент вилоятидаги Байтқўрғон станциясидан Паркент туманига темир йўл тармоғини тортиб бориш ишлари бошланганини таъкидлаган. Мирзиёевга кўра, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича йирик халқаро лойиҳанинг амалга оширилаётгани нафақат Ўзбекистон, балки минтақа келажаги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
“Аминманки, сизлар халқимизнинг ана шундай юксак ишончидан куч ва илҳом олган ҳолда, янада самарали меҳнат қилиб, соҳа тараққиётини албатта янги босқичга олиб чиқасиз”, - деди Мирзиёев табригида.
Президент ташаббуси билан 2017 йилдан буён август ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистонда Темир йўл транспорти ходимлари куни сифатида нишонланиб келмоқда.