Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Бизга узоқ муддатли тинчлик керак: Лукашенко билан учрашувда Путиннинг асосий баёнотлари

Oбуна бўлиш
Путин: Россия бировнинг ерига ҳужум қилгани йўқ, ўз ҳудудларини қайтариб олмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Бугун Россия ва Беларусm президентлари Ваалам оролида норасмий учрашув ўтказмоқда. У ерда президентлар биргаликда ибодатдан сўнг журналистлар саволларига жавоб беришди.

"Яқинда улар бизни "стратегик мағлубиятга учратмоқчи эдилар. Энди эса барча чоралар билан ҳужумимизни тўхтатишмоқчи. Такроран айтаман: бизга узоқ муддатли ва мустаҳкам пойдеворга эга бўлган тинчлик керак", - деди Путин.

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:
Россияда биринчи “Орешник” сериали ишлаб чиқарилди ва у қўшинларга топширилди.
Часов Ярнинг озод қилингани рост, Россия Қуролли кучлари уни бир неча кун олдин озод қилган. Украина раҳбарияти буни инкор этаётган экан, демак улар фронтдаги воқеалардан хабардор эмас.
Россия қўшинлари бутун жанговар тўқнашув чизиғи бўйлаб олдинга силжимоқда. Россия бировнинг ерларини босиб олаётгани йўқ, ўз ерларини қайтармоқда.
Россия аскарлари орасида бирорта ҳам кераксиз йўқотиш бўлгани йўқ.
“Орешник”ни Беларусга етказиб бериш масаласи йил охиригача ҳал қилинади, ҳозир унинг учун жой танланмоқда.
Махсус операция ҳудудида ижобий натижалар рус аскарларининг жасорати ва қаҳрамонлиги туфайли эришилмоқда.
Коррупция барча мамлакатларда бор, гап унинг даражасида.Украинада эса коррупция ҳаддан зиёд. Уни Украина Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (КҚКМБ) каби ташқи институтлар ёрдамида енгиб бўлмайди.
КҚКМБ ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (КҚИП) билан боғлиқ вазиятда Украина ҳукумати ўз суверенитетини тиклай олмай “шарманда бўлди”.
Қўшма Штатлардаги “лоббичилик институти” – бу қонунийлаштирилган коррупция.
Европа Иттифоқи ҳозир умуман сиёсий суверенитетга эга эмас. Бу эса иқтисодий суверенитетни йўқотиш билан бирга келади.
Украина музокаралари ва алмашинувларида кўрсатган ёрдами учун Россия Беларусдан миннатдор.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0