Ғарб ЕХҲТдан "бешинчи колонна" тайёрлаш учун фойдаланган - Лавров

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2025
Oбуна бўлиш
Лавров: Ғарб ушбу ташкилотдан ўз қадрият ва ўгитларини ННТлар ва ОАВ ёрдамида тиқиштириш орқали ўзга содиқ "бешинчи колонна" тайёрлаш учун фойдаланган.
ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Россиянинг ички ишларига қўпол равишда аралашди, дея маълум қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров "Российская газета" учун ёзган "Хельсинки актига ярим аср: кутилмалар, реал ҳолат, истиқболлар" мақоласида.

"ЕХҲТнинг кенг тарғиб қилинган инсон ҳуқуқлари воситалар тўплами амалда Россия ва бошқа иштирокчи давлатларнинг ички ишларига қўпол аралашиш учун амалда қўлланилган ва ҳозирда тушунарлики, ўзи айнан шу учун мўлжалланган ҳам эди", - дея ёзади Лавров.

Россия вазирининг бошқа баёнотлари:
Ғарб бошиданоқ ушбу ташкилотдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мунозаралардан Австриядан шарқда жойлашган мамлакатларга неолиберал қадриятларни тиқиштириш, ўзининг устозлик ўгитлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари тармоқлари орқали ўзига содиқ бешинчи колоннани яратишга уринишлар учун фойдаланган.
ЕХҲТ маданиятлараро мулоқотга кўмаклашиш, ахборот олиш имкониятлари, шунингдек, миллий озчиликлар ва диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби асосий вазифаларни кун тартибидан чиқариб ташлади.
Украинада рус тили ва маданиятининг йўқ қилиниши, Киевнинг Украина православ черковига қарши кампанияси ва унинг раҳбарининг фуқароликдан маҳрум этилишига қарамай Ғарб давлатлари, ташкилот бош котиби ва институтлари сукут сақлашмоқда.
"Молдова ва Болтиқбўйи давлатлари русийзабон аҳолисининг дискринимация қилиниши, Рига ва Таллиннинг оммавий фуқаросизлик муаммоларига лоқайд муносабат билдириши, исломофобия ва христианофобиянинг кўплаб кўринишлари, жумладан, Дания ва Швецияда Қуръонни оммавий ёқиш ва Эстония православ христиан черковига қарши таъқиб қилиш ҳолатлари ЕХҲТ ижроия тузилмалари томонидан эътиборсиз қолдирилмоқда."
Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Молдовада россиялик мухбирларга нисбатан репрессив чоралар қўлланилмоқда.
Украинада ҳам ахборот майдони тозаланмоқда.
Францияда RT телеканали ва Sputnik агентлиги вакилларини "ОАВ эмас, балки Россия давлат ташвиқот тарқатувчилари" деган баҳона билан аккредитациядан ўтказиш рад этилмоқда.
"Айтиш керакки, айнан Франциянинг ташаббуси билан 1990 йилдаги Янги Европа учун Париж хартиясида EХҲТнинг барча иштирокчилари ўз ҳудудида ҳам, EХҲТга аъзо бошқа давлатлар ҳудудидан ҳам ҳар қандай ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги тантанали ваъдаси мустаҳкамланган. Демак, бу ваъда ҳам алдов бўлган ва энди амал қилмайди, чунки у ҳам "бекор қилиш маданияти" қурбонига айланган", - дея таъкидлайди Россия ТИВ раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0