https://sputniknews.uz/20250730/ozbekiston-xoq-world-aquatics-50932262.html
Ўзбекистон делегацияси ХОҚ ва World Aquatics раҳбарияти билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси ХОҚ ва World Aquatics раҳбарияти билан музокаралар ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқаро спорт майдонидаги ўрнини мустаҳкамламоқда: Сингапурда мамлакат вакиллари халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари билан сув спорт турларини ривожлантириш ва Олимпия ҳамкорлигини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди.
2025-07-30T14:08+0500
2025-07-30T14:08+0500
2025-07-30T14:08+0500
спорт
ўзбекистон
сингапур
учрашув
адҳам икрамов
отабек умаров
шаҳноза мирзиёева
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1e/50930838_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_7ebb826e73c4ecb5adebbc7338ae47da.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Сингапурда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон делегацияси етакчи халқаро спорт ташкилотлари раҳбарияти билан бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Тадбирларда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этишди.Шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, ХОҚнинг Миллий Олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси вакиллари Кирсти Ковентрига Халқаро олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдиришди.Кирсти Ковентри, ўз навбатида, Шаҳноза Мирзиёеванинг World Aquatics Ижроия қўмитаси Бюросининг таркибига кирганлиги билан табриклади. Собиқ сузувчи сифатида ушбу масъулиятли лавозимнинг аҳамияти ҳақида гапириб, маслаҳатлар берди.
https://sputniknews.uz/20250729/shahnoza-mirziyoeva-world-aquatics-50917835.html
ўзбекистон
сингапур
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1e/50930838_142:0:2419:1708_1920x0_80_0_0_7e04a24e6b6e1bb2e45fb5c8d6175b61.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хоқ world aquatics
ўзбекистон хоқ world aquatics
Ўзбекистон делегацияси ХОҚ ва World Aquatics раҳбарияти билан музокаралар ўтказди
Ўзбекистон халқаро спорт майдонидаги ўрнини мустаҳкамламоқда: Сингапурда мамлакат вакиллари халқаро спорт ташкилотлари раҳбарлари билан сув спорт турларини ривожлантириш ва Олимпия ҳамкорлигини кенгайтириш режаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Сингапурда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон делегацияси етакчи халқаро спорт ташкилотлари раҳбарияти билан бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Тадбирларда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов иштирок этишди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Бутунжаҳон сузиш федерацияси (Wоrld Aquatics) президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал-Мусаллам билан учрашув ўтказди, учрашув бошида World Aquatics раҳбари Шаҳноза Мирзиёевани ташкилот Ижроия қўмита бюросининг таркибига сайлангани билан қутлади. Суҳбат давомида сув спорти турларини ривожлантириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш борасида фикр алмашишди ва соҳада малакали кадрларни янада кўпайтириш борасидаги режалар муҳокама қилинди. Ал-Мусаллам ўзбекистонлик спортчиларнинг юқори салоҳиятини қайд этиб, ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.
Шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, ХОҚнинг Миллий Олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси вакиллари Кирсти Ковентрига Халқаро олимпия ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдиришди.
Кирсти Ковентри, ўз навбатида, Шаҳноза Мирзиёеванинг World Aquatics Ижроия қўмитаси Бюросининг таркибига кирганлиги билан табриклади. Собиқ сузувчи сифатида ушбу масъулиятли лавозимнинг аҳамияти ҳақида гапириб, маслаҳатлар берди.