Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ғалаба учун: Ўзбекистоннинг Меҳнат шон-шарафи шаҳарлари мавзусида видеокўприк — Анонс

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишУзбекистан в преддверии досрочных выборов президента.
Узбекистан в преддверии досрочных выборов президента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2025
Oбуна бўлиш
Матбуот анжумани иштирокчилари Ўзбекистон шаҳарларининг Ғалабага қўшган ҳиссасини муҳокама қиладилар.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ғалаба учун: Ўзбекистоннинг Меҳнат шон-шарафи шаҳарлари” мавзусида видеокўприк бўлиб ўтади.
“Тошкент – Москва” видеокўприги эртага, 31 июль куни, соат 14:00 да бошланади.
26 июнда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши қарори билан бир қатор шаҳарларга “Меҳнат шуҳрати шаҳри. 1941-1945 йиллар” фахрий унвони берилди. Тошкент, Андижон, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шулар жумласидандир.
Матбуот анжумани иштирокчилари ушбу қарорнинг аҳамияти, Ўзбекистон шаҳарларининг Ғалабага қўшган ҳиссаси ва берилган унвон шарафига ўтказиладиган тадбирларни муҳокама қиладилар.
Видеокўприк иштирокчилари:
Тошкентдан:
Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дурдона Раҳимова;
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская;
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси бош илмий ходими Ҳасан Бобожонов;
“Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракати халқаро жамоасининг Ўзбекистондаги координатори Сергей Ежков.
Москвадан:
МДҲ бош котиби ўринбосари Илҳом Неъматов.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади.
+998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Янгиликлар лентаси
0