Зеленский демократик шоҳсупадан қулади – FT

© AP Photo / Andreea AlexandruПрезидент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2025
Oбуна бўлиш
Ғарб Украинанинг Коррупцияга қарши кураш миллий бюро ва Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратурага қарши курашини қоралади.
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Владимир Зеленский Украина Коррупцияга қарши курашиш миллий бюросига (КҚКМБ) қарши кураш бошлаб, Ғарб мамлакатлари ишончини йўқотди. Бу ҳақда “Financial Times” (FT) газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ томонидан эътибор камайганидан фойдаланган ҳолда Зеленский ўз хатти-ҳаракатлари билан Ғарб қўллаб-қувватлаётган қарама-қаршилик тизимини барбод қилишга уриниб кўрган.
FT маълумотига кўра, Зеленский билан иш олиб бораётган европалик амалдорлар сиёсатчининг кам хабардорлигидан шикоят қилишган, чунки у муқобил фикрларни тингламайди ва фақат ўзига содиқ ва ишонган кишиларидан маълумот олади. Шу сабаб Европа расмийлари маслаҳатларига кўпам қулоқ солмайди.
Газета Зеленскийга айнан европалик амалдорлар коррупцияга қарши курашиш органлари мустақиллигини тугатмасликни маслаҳат беришганини ёзмоқда.
21 июль куни Украина хавфсизлик хизмати КҚКМБ ходимларини тинтув қилиб, Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратурага (КҚИП) текширув билан келди. Эртаси куни мамлакат Олий радаси депутатлари КҚКМБ ва КҚИП мустақиллигини тугатиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ғарб бунинг учун Киевни кескин танқид қилди. Кейин Зеленский ўз позициясини ўзгартириб, 24 июль куни Радага КҚКМБ ва КҚИП илгариги ваколатларини қайтарувчи қонун лойиҳасини киритди.
Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленскийнинг қабиҳ режаси Украинада ваҳима уйғотди — эксперт
Янгиликлар лентаси
0