Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатлари саноат кооперациясига 3 млрд рубль йўналтиради

© Sputnik / Тимур Батыршин / Медиабанкка ўтишЗаседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС
Заседание Евразийского межправительственного совета стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2025
Oбуна бўлиш
Беш йилга мўлжалланган дастур ЕОИИнинг камида 3 та мамлакатидан корхоналар иштирок этиши кутиляпти.
ТОШКЕНТ, 28 июл – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида саноат лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги дастурини тақдим этди.
(ЕИК) саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегяннинг таъкидлашича, 2025 йилги иттифоқ бюджетида қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун 3 млрд рубль (37,8 млн доллар) кўзда тутилган.
Беш йилга мўлжалланган дастур ЕОИИнинг камида 3 та мамлакатидан корхоналар иштирок этишини назарда тутади.
Иштирокчилар асосий ставканинг 100 фоиз миқдорида субсидия ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча 5-6 фоиз олади. Фақат агросаноат ҳамкорлиги доирасида алоҳида муҳокама қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш истисно бўлади.
Барсегяннинг сўзларига кўра, бизнес фаол дастур билан қизиқмоқда ва ЕИК аллақачон биринчи аризаларни кўриб чиқмоқда.
Асосий мақсад – келажакда саноатни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтириш учун пилот лойиҳаларнинг интеграцион самарасини намойиш қилиш.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК: Ташқи савдога тўсиқ бўлиши мумкин бўлган 271 та чекловчи чора аниқланди
Янгиликлар лентаси
0