Энергетика вазирлиги Мўйноқдаги қудуқдан чиқаётган газ бўйича баёнот берди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в Муйнак
Пресс-тур в Муйнак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.07.2025
Oбуна бўлиш
Вазирлик: Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Мўйноқдаги қудуқдан чиқаётган газ аҳоли турар жойларидан узоқда ва таркиби зарарсиз. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 26 июль куни Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани, “Учсой” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муйноқ” конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилди. Таъкидланишича, бу қудуқ — ушбу конда бурғилаш ишлари бошланган биринчи қудуқ ҳисобланади.
“Газ босими кутилган даражадан юқори бўлганлиги сабабли, барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, воқеа содир бўлган пайтдан бошлаб барча тегишли ташкилотлар мутасаддилари воқеа жойида бўлиб турибди.
“Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, Устюрт ҳудудидаги барча конлардан олинадиган табиий газ таркибида олтингугурт учрамайди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳолатни бартараф этиш учун хизмат қилаётган ишчи ходимлар соғлиғини сақлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқиб қўйилди.
Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Янгиликлар лентаси
0