Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди

© ИА "Дунё"Союз журналистов Узбекистана стал членом "Международного дома журналистов"
Союз журналистов Узбекистана стал членом Международного дома журналистов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2025
Oбуна бўлиш
Аъзолик дипломини Уюшма раҳбари Холмурод Салимов қабул қилиб олди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Хитойнинг Цзянси провинциясида “Матбуотнинг кучи: цивилизациялараро мулоқот ва глобал модернизацияга журналистларнинг таъсири” мавзусида халқаро медиа-форум бўлиб ўтди.
Тадбирда дунёнинг салкам 60 мамлакатидан, жумладан, АҚШ, Хитой, Германия, Франция, Россия, Болгария, Беларусь каби давлатлардан юз нафардан ортиқ медиа соҳаси вакиллари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Анжуман ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш, журналистикага оид сўнги янгиликлардан хабардор бўлиш, соҳага доир муаммоларга биргаликда ечим излаш бўйича ўзига хос платформага айланди.
Форум доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Халқаро журналистлар уйи аъзолигига қабул қилинди.
Аъзолик дипломини тадбирда иштирок этган Уюшма раҳбари Холмурод Салимов қабул қилиб олди.
Янгиликлар лентаси
0