Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Марказий Осиё мамлакатлари саноат салоҳиятининг жадал ўсиши билан ажралиб туради — ЕИК

© ЕЭК Николай Кушнарев: "Углубление промышленной и технологической кооперации в рамках ЕАЭС открывает новые возможности для развития металлургии"
Николай Кушнарев: Углубление промышленной и технологической кооперации в рамках ЕАЭС открывает новые возможности для развития металлургии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2025
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумининг панель сессиясида ЕИКнинг саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумида Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) саноат ҳамкорлик имкониятларини тақдим этди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё халқаро иқтисодий форумининг панель сессиясида ЕИКнинг саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев нутқ сўзлади.
Николай Кушнарев ўз нутқида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги интеграция жараёнларини ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари ва мумкин бўлган истиқболларини ҳамда уларда Марказий Осиё давлатларининг ролини қайд этди.
ЕИК департаменти раҳбари ЕОИИ ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг барқарор узоқ муддатли ривожланишини таъминлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни асосий замонавий саноат тармоқларида технологик ютуққа йўналтириш зарурлигини таъкидлади.
“Марказий Осиё мамлакатлари салмоқли ресурс салоҳиятига эга ва саноат салоҳиятининг жадал ўсиши билан ажралиб туради. Бу ерда мамлакатлар учун ЕОИИ ҳудудида қўшма юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини яратишда иштирок этиш учун яхши имконият, шунингдек, Евроосиё инвестициялари ва янги технологик ҳамкорлик имкониятлари яратилмоқда”, — деди Николай Кушнарев.
ЕАЭС-2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари саноат кооперациясини ривожлантиради
Янгиликлар лентаси
0