Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қандай янгиликлар кутилмоқда?
10:30 26.07.2025 (янгиланди: 10:34 26.07.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о новых подходах в системе обеспечения занятости населения и профессионального образования.

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари малакали кадрлар тайёрлаш республикада ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қиладиган энг муҳим омиллардан бири эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда янги режа ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидланишича, меҳнат органлари иш берувчиларга нисбатан жазо қўлловчи эмас, балки ҳамкор сифатида фаолият юритувчи, уларга хизмат кўрсатувчи тузилмага айланиши кўзда тутилмоқда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о новых подходах в системе обеспечения занятости населения и профессионального образования.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о новых подходах в системе обеспечения занятости населения и профессионального образования.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Хусусан, иш берувчилар томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги мажбурий маълумотларни тақдим этмаслик ва жўнатилган номзодларни ишга олмаслик учун жазо чораларини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу орқали бандлик органлари иш берувчилардан тўғри ва ҳаққоний маълумотларни тўплаб, уларга иш излаётган фуқароларни йўналтиради. Иш берувчи эса номзодни қабул қилиш ёки қилмасликни ўзи ҳал этади.
Ушбу тизимни жорий этиш учун махсус электрон платформа яратилиб, дастлаб Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошланади ва кейинчалик бутун мамлакат бўйича татбиқ этилади.
Шу билан бирга, мутахассис топиш мураккаб бўлган вакансиялар касбий таълимнинг асосий йўналишларига айлантирилиб, тайёргарлик жараёнларини мақсадли ташкил этишга хизмат қилади.
Касбий таълим сифатини янада ошириш мақсадида хусусий сектор вакилларини Касбий кўникмалар марказлари фаолиятига жалб этиш, айрим марказларни эса аниқ соҳалар бўйича ихтисослаштирилган таълим масканларига айлантириш режалаштирилган.
Мутасаддиларга касбий таълимни уч босқичли тизимга ўтказиш вазифаси қўйилди. Жумладан, интернет орқали бепул видеодарсларни жорий этиш, ишловчи фуқароларга қайта тайёргарлик ёки малака ошириш учун “касб ваучери” орқали имконият яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Давлат раҳбари малакали кадрлар тайёрлаш республикада ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қиладиган энг муҳим омиллардан бири эканини таъкидлади.