https://sputniknews.uz/20250725/mukofotlar-vanihoyat-oz-qahramonlarini-topdi-50846737.html
Мукофотлар ваниҳоят ўз қаҳрамонларини топди
Мукофотлар ваниҳоят ўз қаҳрамонларини топди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерацияци СССР даврида турли сабабларга кўра топширилмай қолган орден ва медалларни ўз эгаларига топширишда давом этмоқда. 25.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-25T14:40+0500
2025-07-25T14:40+0500
2025-07-25T15:02+0500
россия
ўзбекистон
элчихона
ссср
ветеранлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/19/50845726_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_2876ad66690b168b723c9bb489b1a1b8.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Афғонистонда хизмат қилган байналминалчи аскарларга "Жасорат" ва “Ҳарбий хизматлари учун” медалларини топшириш маросими бўлиб ўтди.Тадбирни очар экан, Россиянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Андрей Ланчиков илиқ сўзларни айтди. "Мана энди мукофотлар ваниҳоят ўз қаҳрамонларини топди! Россия Федерацияси элчихонаси Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар иштирокчилари хотирасини сақлашга катта аҳамият беради. Сизнинг жасоратларингиз доимо қалбимизда сақланиб қолади. Шунингдек, Муваққат ишлар вакили Ўзбекистон "Ветеран" жангчи-фахрийлар (байналминалчилар) уюшмаси раиси Талъат Муродовга миннатдорчилигик билдирди.Медалларни топшириш маросими тантанали руҳда ўтди ва самимий дўстона муҳитда чой ичиш билан якунланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/19/50845726_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c502d04f44e0ec8a79a4db5a998c3963.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, элчихона, ссср, ветеранлар
россия, ўзбекистон, элчихона, ссср, ветеранлар
Мукофотлар ваниҳоят ўз қаҳрамонларини топди
14:40 25.07.2025 (янгиланди: 15:02 25.07.2025) Россия Федерацияци СССР даврида турли сабабларга кўра топширилмай қолган орден ва медалларни ўз эгаларига топширишда давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Афғонистонда хизмат қилган байналминалчи аскарларга "Жасорат" ва “Ҳарбий хизматлари учун” медалларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни очар экан, Россиянинг Ўзбекистондаги Муваққат ишлар вакили Андрей Ланчиков илиқ сўзларни айтди.
"Мана энди мукофотлар ваниҳоят ўз қаҳрамонларини топди! Россия Федерацияси элчихонаси Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар иштирокчилари хотирасини сақлашга катта аҳамият беради. Сизнинг жасоратларингиз доимо қалбимизда сақланиб қолади.
Аскарларимизнинг жасорати ва қаҳрамонлиги чекланмаган ва ҳар доим чуқур ҳурматга лойиқдир. Сизнинг хизматингиз, кучингиз ва матонатингиз, тинчлик ва адолат ғояларига ишончингиз учун сизга раҳмат айтамиз. Сизнинг хизматингиз умумий тарихимизда ўчмас из қолдириб, ёш авлодга ибрат бўлмоқда", - деди Ланчиков.
Шунингдек, Муваққат ишлар вакили Ўзбекистон "Ветеран" жангчи-фахрийлар (байналминалчилар) уюшмаси раиси Талъат Муродовга миннатдорчилигик билдирди.
Медалларни топшириш маросими тантанали руҳда ўтди ва самимий дўстона муҳитда чой ичиш билан якунланди.