Мирзиёев туғилган куни билан табриклаган барчага миннатдорлик билдирди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поблагодарил зарубежных лидеров и партнеров за поздравления

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Президент ушбу табрик ва тилакларни кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром сифатида қабул қилишини таъкидлаган.
ТОШКЕНТ, 25 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев туғилган куни муносабати билан муборакбод этиб, ўзларининг самимий қутловлари ва эзгу тилакларини билдирган барчага чуқур миннатдорлик изҳор этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Туғилган куним муносабати билан чин юракдан муборакбод этиб, ўзларининг самимий қутловлари ва эзгу тилакларини билдирган хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар етакчиларига, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги меҳнат жамоалари, маҳаллалар, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари фаолларига, тадбиркорларимизга, мамлакатимиз ва чет эллардаги барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман”, - дейди Мирзиёев.
Президент ушбу табрик ва тилакларни кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром сифатида қабул қилишини таъкидлаган.
“Барча ташаббус ва дастурларимизни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин дилдан фарзандлик меҳрим ва эҳтиромимни билдиришдан бахтиёрман”, - дейди Ўзбекистон президенти.