Мария Захарова Япония таҳлилчилари айбловларига жавоб берди

© Пресс-служба МИД РФ
/ Oбуна бўлиш
Захарова: Япония ўзининг яқин ҳамкори Америка каби, ҳукмрон партия рейтинглари нолга тушиб кетганда, ўзини оқлаш учун сайловларда “Россия изини” қидиришни бошлади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Япония таҳлилчилари айбловларига киноя билан жавоб берди.
“Япония ўзининг яқин ҳамкори Америка каби, ҳукмрон партия рейтинглари нолга тушиб кетганда, ўзини оқлаш учун сайловларда “Россия изини” қидиришни бошлади. Мухолифат вакилининг Sputnik агентлигига берган (биргина-таҳр.) интервьюси ҳукмрон партиянинг мутлақо мағлуб бўлишига олиб келганига ишониш қийин. Агар бу рост бўлса, Sputnik журналистлари маошини оширишни талаб қилса ҳам бўлади. Лекин, менимча, Япония раҳбарияти бугун танлаган йўли, улар олиб бораётган ички ва ташқи сиёсати япониялик сайловчиларнинг кутишларига жавоб берадими йўқми, шунга эътибор қаратса тўғрироқ бўларди”, - деди Россия ТИВ расмий вакили.
20 июль куни бўлиб ўтган сайловларда Япониянинг Либерал-демократик партияси ва Комейто партиясидан иборат ҳукмрон блоки парламент юқори палатасида кўпчиликни йўқотган эди. Бунинг оқибатида бош вазир Сигеру Исиба истеъфога чиқишини эълон қилди.
Шундан сўнг “Япония ҳуқуқ ва ахборот тизимлари институти” таҳлилий маркази ходими Ичиро Ямамото мухолифат номзоди, хонанда Сая Sputnik Япония ахборот агентлигига интервью бергани туфайли сайловлар арафасида жуда машҳур бўлиб кетганини маълум қилганди.