Туризм маркази, маданият саройи: Мирзиёев Жиззахда янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
09:50 23.07.2025 (янгиланди: 10:31 23.07.2025)
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Узбекистана представили дополнительные возможности Джизакской области

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Зомин туманида маданият саройи ва санъат мактаби қурилиши режалаштирилган. Маданият саройи 300 ўринли бўлиб, туман марказидаги 45 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззахга ташрифи давомида вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жиззах вилояти картошкачиликни ривожлантиришга замин қилиб олинмоқда. Бугунги кунда Зомин илмий тажриба станциясида хорижий ва маҳаллий селекцияга мансуб 12 та нав бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Узбекистана представили дополнительные возможности Джизакской области

Президенту Узбекистана представили дополнительные возможности Джизакской области
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, дуккакли экинлар экиш, Зарбдор туманидаги каналда насос станциялари ва магистрал қувурлар қуриш режалари белгиланган.
Жиззахнинг турфа табиати, тоғли ва чўл ҳудудлари йилнинг тўрт фаслида ҳам саёҳат қилиш имконини беради. “Зомин” туристик-рекреацион зонаси, Зомин аэропорти ва янги йўллар бу имкониятларни кенгайтирди. Йирик 6 та канал бўйида сайилгоҳлар ташкил қилинди. Энди “Айдар-Арнасой” кўллар тизими қирғоқ бўйида ҳам замонавий туризм маркази барпо этилади.
“Туманларга саноатни олиб кириб, одамларни ишли қилишга ҳаракат қиляпмиз. Илгари дашт бўлган жойларда замонавий корхоналар пайдо бўляпти. Одамларимиз ҳунаридан, томорқасидан ҳам даромад топаяпти. Лекин бу бугунги натижа. Янги авлод етишиб келяпти, ёшларимизнинг билими, талаби ошиб боряпти. Уларнинг ишлаши, яхши яшаши учун ҳозирдан замин яратишимиз керак. Агар имкониятлардан тўғри фойдаланилса, Зомин тумани ишсизликдан холи ҳудуд бўла олади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, Зомин туманида маданият саройи ва санъат мактаби қурилиши режалаштирилган. Маданият саройи 300 ўринли бўлиб, туман марказидаги 45 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Бу ерда “Зомин сайқали” фольклор-этнографик жамоаси, 13 та тўгарак фаолият юритади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезиденту Узбекистана представили дополнительные возможности Джизакской области

Президенту Узбекистана представили дополнительные возможности Джизакской области
© Пресс-служба президента Узбекистана
Мутасаддиларга ушбу режалар ижроси, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожи бўйича топшириқлар берилди.
Шу билан президентнинг Жиззах вилоятига ташрифи якунланди.