Сурия президенти мамлакатда ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилди

© Getty Images / Anadolu/Tamam JerbiЛюди во время демонстрации после израильского авиаудара, Сирия. Архивное фото
Люди во время демонстрации после израильского авиаудара, Сирия. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2025
Oбуна бўлиш
Сурия расмийлари барча ҳудудларда жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара мамлакатда кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилди, деб хабар берди “SANA” агентлиги.
“Мамлакат ҳозирда бошдан кечираётган алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб, қон тўкилишига чек қўйиш, Сурия ҳудуди бирлиги ва унинг аҳолиси хавфсизлигини сақлаб қолиш, миллий ва гуманитар масъулиятни ҳисобга олган ҳолда, Сурия Араб Республикаси раҳбарияти зудлик билан кенг қамровли ўт очишни тўхтатишни эълон қилади”, — дейилади президент маъмурияти баёнотида.
Сурия расмийлари барча ҳудудларда жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказишга чақирди.
Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш мамлакат суверенитетини бузиш сифатида баҳоланади ва қонуний чоралар кўришга сабаб бўлади.
Ўз навбатида, Сурия ИИВ расмий вакили Нуриддин ал-Баба жанубдаги Сувайда провинциясига ички хавфсизлик кучлари киритилгани ҳақида хабар берди.

Друзлар билан тўқнашув

13 июль, якшанба куни Сурия жанубидаги Сувайда провинциясида друзлар яшайдиган аҳоли пунктларига қуролли тўдалар томонидан ҳужум уюштирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Друзларнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш бўлинмалари тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун жангга киришди.
Сешанба куни Дамашқ жабрланган ҳудудларга қўшинлар ва Ички ишлар вазирлиги кучлари киритилганини эълон қилди. Операциядан мақсад ноқонуний тузилмаларни йўқ қилиш эканлиги айтилган.
Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, тўқнашувларда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган, Сурия ўтиш даври ҳукуматининг 20 нафар жангариси ҳам ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Чоршанба куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари друзлар жамоасини ҳимоя қилиш мақсадида Дамашқдаги Бош штаб ва президент саройига зарба берди.
Кейинроқ Сурия хавфсизлик кучларидаги манба “Ал-Жазира” телеканалига барча ноқонуний гуруҳлар Сувайдани тарк этганини айтди.
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2025
Путин ва Эрдоған телефон суҳбати ўтказди
Янгиликлар лентаси
0