Тажриба, янги ҳамкорлар: Ўзбекистон–Беларусь аёллари бизнес-форумидан нималар кутилмоқда?

© Getty Images Russia Женское рукопожатие
Женское рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2025
Oбуна бўлиш
Форум Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 28–29 август кунлари Беларуснинг Витебск шаҳрида Учинчи Беларусь–Ўзбекистон аёллари бизнес-форуми ўтказилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Форум Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгашининг Халқаро алоқалар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Алейник ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев бошчилигида бизнес-форумни юқори савияда ташкил этишга бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
© Сенат Олий МажлисаОбсуждены вопросы подготовки к Третьему белорусско-узбекскому женскому бизнес-форуму
Обсуждены вопросы подготовки к Третьему белорусско-узбекскому женскому бизнес-форуму  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2025
Обсуждены вопросы подготовки к Третьему белорусско-узбекскому женскому бизнес-форуму
Йиғилишда форумга тайёргарлик кўриш масалалари батафсил муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий позициясини яна бир бор тасдиқладилар.
Шунингдек, парламентлараро муносабатларни изчил давом эттириш, йўлга қўйилган мулоқотни самарали платформалар орқали ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Учинчи форум доирасида икки мамлакат аёл тадбиркорлари иштирокида иқтисодиётнинг турли соҳаларига оид мавзуларда бир қатор секция йиғилишлари ўтказилиши режалаштирилган.
© Сенат Олий МажлисаОбсуждены вопросы подготовки к Третьему белорусско-узбекскому женскому бизнес-форуму
Обсуждены вопросы подготовки к Третьему белорусско-узбекскому женскому бизнес-форуму  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2025
Обсуждены вопросы подготовки к Третьему белорусско-узбекскому женскому бизнес-форуму
Форум иштирокчилари ўзаро тажриба алмашиш, янги ҳамкорлар излаш, истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш имкониятига эга бўлади.
Шу билан бирга, тадбир доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва аёл тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ёшлар парламентлари томонидан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, устувор иқтисодий соҳаларда истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувлар имзоланиши назарда тутилмоқда.
Флаги Узбекистана и Беларуси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2024
Тошкент Ўзбекистон-Беларусь аёллари бизнес-форумига тайёргарлик кўрмоқда — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0