Кархона, Тункат ва Суюрлитепа: Тошкент вилоятидаги археологик кашфиётлар

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкент вилоятида тарихий-археологик ёдгорликлар ўрганилмоқда. Улар орасида Кархона ғор хоналари ҳам мавжуд.
Бу ёдгорлик минтақадаги йирик насроний обидалардан бири саналади. Бу жойни илк бор 1934 йилда археолог Михаил Массон батафсил тавсифлаган.
“Бу ерда дуолар ўқилган, Наврўз нишонланган ва у бу ерда бир ойдан ортиқ яшаб, батафсил ўрганган. Бу ерда жами 18 та хона бор. Тепаликда хоналар турли асрлар давомида қазилган. Кархона қурилишида фақат тупроқдан фойдаланилган. Ичини эса гипс билан қандайдир усулда сувоқ қилишган. Бу ички деворларни сақлаб қолиш имконини берган. Бугунги кунда бу жойга сайёҳлар келади”, - дейди профессор Абдурашид Ҳасанов.
Ушбу тепалик ҳудудида Тункат шаҳарчаси жойлашган. У ўтмишда металлургиянинг асосий маркази бўлган. Тункат Оҳангарон туманида жойлашган.
“Бу жойларда кумуш ва мис қазиб олинган. У ерда жуда катта металлургия печларининг излари сақланиб қолган”, - дейди ЎзР ФА Тарих институти кичик илмий ходими Убайдулла Исмоилов.
Номаълум сабабларга кўра, Тункат XII асрда йўқ бўлиб кетган.
“Бунинг сабаблари ҳақида олимлар ҳалигача турли тахминлар қилади. Баъзилар бу конларда хомашё тугаб қолганлигини ва металлга ишлов берувчи одамлар бу ерларни тарк этишган, деган фикрни билдиришади”, - дейди Убайдулла Исмоилов.
Яна бир қадимий шаҳар — Суюрлитепа. Уни илк бор 1960 йилда академик Юрий Буряков тавсифлаган.
“Бу ерда ибодатхона топилган. Бир жойда меҳроб, яъни доимо олов ёниб турадиган жой аниқланган, чунки бу ерда оташпарастлар яшаган ва улар муайян жойда олов ёқишган. Илк ўрта асрларда дин, хусусан оташпарастликнинг таъсири ниҳоятда кучли бўлган”, - деди Убайдулла Исмоилов.
Бугун бу ерда қабрлардан бири ўрганилмоқда. Қазишмалардан маълум бўлдики, марҳумлар билан бирга улар ҳаётлигида фойдаланган турли буюмлар дафн этилган. Бу ҳудудда одамлар эрамизнинг III-IV асрларидан то XIII аср бошларигача яшаган. Айрим ашёлар Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” МСнинг археология музейида сақланмоқда.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида кўринг.
Янгиликлар лентаси
0