Жаҳон тарихини ўзгартирган учрашув: Потсдам конференциясининг 80 йиллиги
12:32 17.07.2025 (янгиланди: 17:53 17.07.2025)
Oбуна бўлиш
Иккинчи жаҳон уруши ниҳоясига етди. Душман мағлуб бўлди, аммо мустаҳкам тинчликка ҳали узоқ — чегаралар чалкаш, шаҳарлар вайрон, иттифоқчилар ўртасидаги муносабатлар мураккаблашмоқда, нацистлар ўз тақдирини кутмоқда.
Таслим бўлган фашистлар Германиясининг сиёсий тузилишини демократик ва тинчликпарвар тизимга ўзгартириш керак. Кўп сонли муҳокама ва музокаралардан сўнг, урушдан кейинги масалаларга, Берлин чеккасида ўтказилган "Катта учлик" учрашувида нуқта қўйилди — бу тарихга Потсдам конференцияси сифатида кирди ва мўрт тинчликни қайта тиклаш сари узоқ йўлни бошлаб берди.
Ташкилот
СССР, АҚШ ва Буюк Британия ҳукумат раҳбарлари учрашувига "Терминал" деган махфий ном берилди. Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилл 1945 йил 11 майда АҚШ президенти Гарри Трумэнга йўллаган мактубида учрашувни Германиянинг вайрон бўлмаган бирор шаҳрида, бироқ СССР ҳарбий ҳудудидан ташқарида ўтказишни таклиф этди. Шу йўл билан улар, шубҳасиз, маълум даражада психологик босимдан фойдаланиб, ўз шартларини ўтказиш имкониятига эга бўлишмоқчи эди.
Қизиқ томони шундаки, на британияликлар, на америкаликлар мезбон бўлишни хоҳлашмади. Оқибатда, Совет Иттифоқи генералиссимуси Иосиф Сталин конференцияни Берлин яқинида ўтказишни таклиф қилди, чунки у буни "қулай ва сиёсий жиҳатдан тўғри қарор" деб ҳисоблади. Шундай қилиб, СССР ХХ асрнинг энг муҳим воқеаларидан бирининг ташкилотчиси вазифасини ўз зиммасига олди.
Белгиланган жойда, белгиланган вақтда
Конференция икки ҳафтадан сал ортиқроқ — 17 июлдан 2 августгача давом этди. Ўша пайтга келиб, иттифоқчи давлатлар раҳбарлари аллақачон Теҳрон (1943 йил) ва Ялта (1945 йил февраль) конференцияларида учрашган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, ўшанда ҳам айнан Совет Иттифоқи ташкилотчи бўлган эди. Ўша учрашувларда томонлар ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олдилар.
Энди эса урушдан кейинги вазиятни тартибга солишнинг аниқ йўл харитасини ва шарт-шароитларини яратиш зарур эди.


Совет делегациясига Иосиф Сталин, Америка делегациясига Рузвелт вафотидан сўнг Гарри Трумэн, Англия делегациясига дастлаб бош вазир Уинстон Черчилл, 28 июндан кейин эса парламент сайловларида ғалаба қозонган Клемент Эттли раҳбарлик қилди.
Ташқи ишлар вазирлари даражасида Совет томонидан СССР ташқи ишлар вазири Вячеслав Молотов, АҚШдан Жеймс Бирнс, Буюк Британиядан 25 июлгача Энтони Иден, 28 июлдан бошлаб эса Эрнест Бевин иштирок этди.
Ташқи ишлар вазирлари даражасида Совет томонидан СССР ташқи ишлар вазири Вячеслав Молотов, АҚШдан Жеймс Бирнс, Буюк Британиядан 25 июлгача Энтони Иден, 28 июлдан бошлаб эса Эрнест Бевин иштирок этди.
Элчилар, дипломатлар, ҳарбий идоралар раҳбарлари, штаб бошлиқлари ва турли ёрдамчиларнинг зиммасига ҳам катта масъулият тушди. Иштирокчиларнинг умумий сони расман номаълум эди, бироқ турли манбаларга кўра, уларнинг сони тахминан 500 кишини ташкил этган. Уинстон Черчиллнинг айтишича, фақат журналистларнинг ўзи 180 га яқин бўлган.
Сиёсий музокаралар
Кун тартиби кенг қамровли эди. Муҳокама қилинадиган масалалар рўйхатига Германияни демилитаризацияси ва денацификацияси, Австрия ва Польша тақдири, тинчлик шартномалари тузиш ва БМТга аъзолик, васийлик остидаги ҳудудлар, чегараларни белгилаш ва репарацияларни тақсимлаш, ҳарбий жиноятчилар устидан суд, Японияга қарши уруш, Руминия, Болгария ва Венгриядаги иттифоқчи назорат комиссиялари тартиб-қоидаларини қайта кўриб чиқиш, немис аҳолисини Польша, Чехословакия ва Венгриядан кўчириш масалалари киритилган эди.
Йиғилишда иштирок этган Совет Иттифоқи маршали Георгий Жуковнинг кейинчалик эслашича, конференция анча қизғинлик билан ўтган. Номинал иттифоқчилар, шубҳасиз, СССРга қарши "дўстлаша" бошлаганлар.
"Америка ва Англия томонлари бу музокараларни ҳар томонлама чўзишга ҳаракат қилишди. И. В. Сталин Г. Трумэн ва У. Черчилл билан давра суҳбатларида Совет Иттифоқи ва иттифоқчиларнинг урушда кўрган талафотлари ўртасидаги фарқ ҳақида, шунингдек, мамлакатимизнинг тегишли компенсация талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисида бир қатор кескин фикрларни билдиришига тўғри келди. Конференциянинг дастлабки кунлари жуда кескин вазиятда ўтди. Совет делегацияси АҚШ ва Англия бирлашган жабҳаси ва олдиндан келишилган ягона позициясига дуч келди", - дея ёзган эди Жуков ўз хотираларида.
Музокаралар якунида томонлар бир қатор асосий қарорларни қабул қилдилар.
Тўрт "Д" дастури
Германияни тизгинлаш ва ягона ҳарбий тузилманинг қайта шаклланишига йўл қўймаслик учун тўртта "Д" дастури қабул қилинди: денацификация, демилитаризация, демонополизация ва демократизация. Германия 4 та ишғол ҳудудга: Совет, Америка, Англия ва Франция ҳудудларига бўлинди.
Барча қуролли кучлар, ҳарбий-саноат мажмуаси тугатилиши, миллий-социалистик партия ва унинг ташкилотлари ёпилиши, нацистик ва милитаристик тарғибот йўқ қилиниши кўзда тутилган эди. Совет томони инглизларнинг барча немис кемаларини чўктириш таклифини қўллаб-қувватламаганидан сўнг, ҳарбий-денгиз флоти ғолиб давлатлар ўртасида тақсимланди.
Шу билан бирга, томонлар "немис халқини йўқ қилиш ва қулликка солиш" ниятида эмасликларини таъкидладилар. Аксинча, мамлакатда ўзини ўзи бошқариш органларини ташкил этиш режалаштирилди, бу эса уч иттифоқчининг мамлакатни демократик асосга ўтказиш истагини таъкидлади.
Шунингдек, Одер — Ғарбий Нейсе чизиғи бўйлаб Польша-Германия чегараси белгиланди. Бундан ташқари, СССР олган репарацияларнинг бир қисмини Польшага бериш мажбуриятини олди.
"Айтишим керакки, И. В. Сталин Польша, Чехословакия, Венгрия ва Германия халқи манфаатларига зарар етказадиган масалаларни ҳал қилишга АҚШ ва Англия делегацияларининг энг кичик уринишларига нисбатан ҳам жуда эҳтиёткор эди", — деб хотираларида ёзади маршал Жуков.
Кёнигсберг (ҳозирги Калининград) шаҳри қўшни ҳудудлари билан бирга Совет Иттифоқига ўтди.
Немис аҳолиси маҳаллий аҳоли учун "Троя оти" ёки гуноҳ қурбонига айланиб қолмаслиги учун Польша, Чехословакия ва Венгриядан кўчириб юборилди.
Нацист жиноятчиларни Халқаро трибуналга топширишга қарор қилинди.
Бундан ташқари, конференция якунига кўра, томонлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашини (ТИВК) ташкил этишга келишиб олдилар. Хавфсизлик Кенгаши таркибига СССР, АҚШ, Англия, Хитой ва Франция ташқи ишлар вазирларининг раҳбарлари кирди. Кенгаш Италия, Руминия, Болгария, Венгрия ва Финляндия учун тинчлик шартномаларини тайёрлаши, шунингдек, "Германия учун тинчлик йўли билан тартибга солиш" масалаларини ҳал қилиши керак эди.


Япония нима бўлади?
Конференцияда АҚШ ва Англия Сталиндан СССРнинг Японияга қарши урушда қатнашишини тасдиқламоқчи эди. Улар учун Қизил Армиянинг иштироки ғалабанинг 100% кафолати эди.
СССРнинг ўз режаси бор эди. Сталин жанубий Курил ороллари устидан СССР суверенитетини қайта ўрнатишни ва 1904-1905 йиллардаги рус-япон уруши даврида Узоқ Шарқни ишғол қилиб олганлари учун японлардан ўч олишни мўлжаллаганди.
Шу пайтда, АҚШ биринчи ядровий қуролни синаб кўришни режалаштираётган эди...
"Ўз қийматини оширишмоқчи" — Совуқ урушнинг илдизлари
Янги омил эришилган тинчлик ҳақидаги барча тасаввурларни ўзгартириб юборди. Конференциядан кейин Трумэн Сталинга "ҳайратланарли катта кучга эга" бомба мавжудлиги ҳақида ишора қилди. Сталин ўзини нима муҳокама қилинаётганинитушунмагандек кўрсатди, бу эса унинг реакциясини кузатаётган одамларни чалкаштириб юборди.
АҚШ СССР билан айрим "халқаро музокаралар"да ядровий бомба мавжудлигидан тазйиқ воситаси сифатида фойдаланишни режалаштирган эди.
Учрашувда иштирок этган Совет Иттифоқи маршали Жуков шундай эслайди:
“...мажлисдан қайтгач, Сталин менинг ҳузуримда бўлиб ўтган суҳбат ҳақида Молотовга гапириб берди. Молотов: “Ўз қийматини оширишмоқчи”, - деди. Сталин кулиб юборди: “Ошираверишсин. Курчатов билан ишимизни тезлаштириш ҳақида гаплашиб олишимиз керак”. Мен гап атом бомбаси ҳақида кетаётганини тушундим.”
“...мажлисдан қайтгач, Сталин менинг ҳузуримда бўлиб ўтган суҳбат ҳақида Молотовга гапириб берди. Молотов: “Ўз қийматини оширишмоқчи”, - деди. Сталин кулиб юборди: “Ошираверишсин. Курчатов билан ишимизни тезлаштириш ҳақида гаплашиб олишимиз керак”. Мен гап атом бомбаси ҳақида кетаётганини тушундим.”
Шундай қилиб, Американинг "атом шантажи"га биринчи уриниши муваффақиятсиз тугади. Кейинчалик Трумэн Японияга атом бомбасини ташлашга буйруқ беради, аммо фақат Потсдамни тарк этганидан сўнг. Вақт ўтиб, 1945 йил 6 ва 9 август кунлари АҚШ тарихда биринчи марта Япониянинг тинч аҳолиси зич жойлашган шаҳарлари — Хиросима ва Нагасакига қарши ядро қуролидан фойдаланади.


Натижалар
Иттифоқчилар ўртасидаги муносабатларга дарз кетди, музокаралар натижалари зиддиятли бўлди. Шунга қарамай, Иккинчи жаҳон урушининг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилди. Ўша пайтда мамлакатлар ўртасида янги можароларга йўл қўймаслик учун катта умид боғланган БМТ тузилди. Ўшанда СССР конференция якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар жаҳон хавфсизлиги учун халқларга хизмат қилишига ишонар ва бунинг учун қўлидан келган барча ишни қилар эди.
“Германия Демократик Республикасига охирги марта 1957 йилда борганман. Янги, демократик Германиянинг кўп шаҳарлари, муассасалари ва корхоналарини кўздан кечириб, немис халқининг ажойиб ютуқлари билан танишиб, шахсан амин бўлдим: Совет ҳукумати ва партия томонидан урушдан кейин Германияда қилинган барча ишлар тўғри қилинган ва немис меҳнаткашлари учун ҳам, халқларимиз дўстлиги ва социализм мамлакатларининг мудофаа қобилияти иши учун ҳам яхши натижалар берган", — деб ёзган эди маршал Жуков сўзининг охирида.