Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар орасида ижара энг кўп талаб қилинади

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишКалькулятор и дом
Калькулятор и дом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2025
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг январь-май ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 9,8 трлн сўмни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар орасида ижара энг кўп талаб қилинади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Жорий йилнинг январь-май ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 9,8 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,9% га ўсган.
Шахсий ёки ижарага олинган кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш бўйича хизматлар кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар умумий ҳажмининг 94,6% ини ташкил этган.
Шахсий кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар улуши атиги 2,7% ни, мукофот эвазига ёки шартнома асосида кўрсатиладиган кўчмас мулкни бошқариш бўйича хизматлар улуши 1,8% ни, кўчмас мулк бўйича агентликларнинг ёки шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар 0,9% ни ташкил этган.
Современные многоэтажные жилые дома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2025
Кўчмас мулк бозори: Ўзбекистонда бирламчи ва иккиламчи уй-жойлар арзонлашди
Янгиликлар лентаси
0