Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ муҳим энергетика ресурсларига эга — ЕИК вазири

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС-2023. Работа форума
ЕАЭС-2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2025
Oбуна бўлиш
Арзибек Кожошев бешта давлатнинг юқори энергетика салоҳиятига алоҳида тўхталиб, ЕОИИ муҳим энергетика ресурсларига эга эканлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев БМТ штаб-квартирасида “Энергетикага ўтиш шароитида ЕОИИ энергетикаси: муаммолар ва имтиёзлар” мавзусидаги маъруза билан чиқди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати маълум қилди.
Ўз мурожаатида ЕИК вазири 2017 йилда дунё тўртинчи энергетика ўтиш босқичига кирганини, унинг доирасида қайта тикланадиган энергия манбалари, рақамлаштириш, энергия тежовчи технологиялар фаол ривожланаётгани, декарбонизация жараёнлари фаоллашаётганини таъкидлади.
Унга кўра, бундай шароитда ҳам анъанавий, ҳам қайта тикланадиган энергия манбаларини мутаносиб ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Фақат шундай ёндашув миллий ва глобал энергия хавфсизлигини таъминлай олади, деб ҳисоблайди вазир.
Арзибек Кожошев бешта давлатнинг юқори энергетика салоҳиятига алоҳида тўхталиб, ЕОИИ муҳим энергетика ресурсларига эга эканлигини таъкидлади: жаҳон газ захираларининг 20 фоизи, кўмир захираларининг 20 фоизи, нефть захираларининг 7 фоизи ва электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 5 фоизи.
Интеграция ташаббусларига, жумладан, электр энергияси, газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорларини яратиш, трансчегаравий инфратузилмани ривожлантириш ва ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг иқлим масалалари бўйича кун тартибини мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларга очиқлик устувор йўналишлар қаторида қайд этилди.
Президент Владимир Путин встретился с руководителями международных информационных агентств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари ягона энергетика бозорларини яратишига ҳеч қандай шубҳа йўқ — Путин
Янгиликлар лентаси
0