Ўзбекистон мойли экинларни етиштиришни ривожлантирмоқчи

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишПоля с подсолнухами
Поля с подсолнухами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2025
Oбуна бўлиш
Республикада мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар тасдиқланди.
TOШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Республикада мойли экинларни етиштириш ривожлантирилади. Бу ҳақда Ҳукумат томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.
“Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан республика ҳудудларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар тасдиқланди.
“Қарорга кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача алмашлаб экиш тизимида мойли экинлар экилишига рухсат берилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Кунгабоқар экинининг тупроқ унумдорлигига таъсирини инобатга олиб, асосий ва такрорий майдонларга экилган кунгабоқар экинидан кейин сидерат экинларини экиш ва тупроқ остига шудгор қилиш амалиёти қўлланилади.
Қайта ишловчи ёғ-мой корхоналари билан маҳсулот етиштирувчи субъектлар ўртасида мойли экинлар ҳосилини харид қилиш бўйича шартномалар "Агроплатформа" ахборот тизими орқали тузилади.
2026 йил ҳосилидан бошлаб, мойли экинлар етиштириладиган майдонларнинг аниқ ҳисоб-китоби юритилади ва ушбу экин майдонларининг 500 гектарида илмий асосланган алмашлаб экиш тизими жорий қилинади.
Янгиликлар лентаси
0