ЕОИИ фуқаро авиациясида учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланишни кўриб чиқмоқда

© Ритм ЕвразииФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2025
Oбуна бўлиш
ЕИК қароргоҳида халқаро ташкилотлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари фуқаро авиациясида учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланиш ва тартибга солиш истиқболларини муҳокама қилмоқда, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Фуқаролик мақсадларида учувчисиз учиш тизимларидан фойдаланиш ҳолати ва истиқболлари, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишда хавфсизлик масалалари "Фуқаролик авиациясида учувчисиз учиш тизимлари: Истиқболлар, муаммолар ва тартибга солиш”, номли давра суҳбатида кўриб чиқилди.
Тадбир Евроосиё иқтисодий комиссияси бош қароргоҳида ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев раислигида бўлиб ўтди.
"Глобал рақамлаштириш ва самарали логистика ечимларига бўлган талаб шароитида учувчисиз технологиялар хавфсизликни ошириш, харажатларни камайтириш ва транспорт функцияларини кенгайтириш учун янги имкониятларни тақдим этади”, — деди Арзибек Кожошев.
Тадбир доирасида замонавий шароитларда Учувчисиз авиация тизимлари фаолиятини тартибга солиш масаласи бўйича тажриба ва халқаро амалиёт алмашилди.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Давлатлараро авиация қўмитаси ва Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси Фуқаро авиацияси бўйича халқаро ташкилотлар вакиллари мавзу бўйича долзарб мавзулар ва халқаро тартибга солиш масалаларини тақдим этдишди.
Тадбир якунлари бўйича парвозлар хавфсизлиги, рақамли технологиялар, жумладан, сунъий интеллектнинг роли ва бошқаларга оид меъёрий ҳужжатларни уйғунлаштириш бўйича хулоса ва тавсияларни ўз ичига олган Резолюция тайёрланди.
Янгиликлар лентаси
0