https://sputniknews.uz/20250714/ukraina-garb-qoshin-bosqinchi-rogov-50517655.html
Украинадаги Ғарб қўшинлари босқинчиларга тенглаштирилади — Рогов
Украинадаги Ғарб қўшинлари босқинчиларга тенглаштирилади — Рогов
Sputnik Ўзбекистон
Рогов: Украинадаги Ғарб контингенти босқинчи қўшинларга тенглаштирилади. 14.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-14T13:09+0500
2025-07-14T13:09+0500
2025-07-14T13:09+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
франция
ғарб
ҳарбийлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33491206_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_cb1acc3571274290497d34bf1ebd0d01.jpg
TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ғарб ҳарбий контингенти Украинада жойлаштирилган тақдирда босқинчи қўшинларга тенглаштирилади. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудлар интеграцияси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов маълум қилди. Пайшанба куни Франция президенти Эммануэль Макрон Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида ўт очишни тўхтатгандан сўнг Украинага жойлаштирилиши мумкин бўлган қўшма экспедиция кучлари 50 минг кишигача бўлишини эълон қилди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков жума куни Украина ҳудудида хорижий ҳарбий контингентларнинг Россия чегаралари яқинида жойлаштирилиши Россия учун номақбул эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари ҳарбий контингентини Украина ҳудудида жойлаштириш уларни ҳарбий можаронинг кафолатланган иштирокчисига айлантиради.
https://sputniknews.uz/20250108/ukraina-qurolli-kuchlar-yollanma-askarlar-armiya-47478055.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/04/33491206_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_da00b44074ed19ff5f8f064eb4d0a19f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, франция, ғарб, ҳарбийлар, россия
дунё янгиликлари, дунёда, украина, франция, ғарб, ҳарбийлар, россия
Украинадаги Ғарб қўшинлари босқинчиларга тенглаштирилади — Рогов
Рогов: Украинадаги Ғарб контингенти босқинчи қўшинларга тенглаштирилади.
TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ғарб ҳарбий контингенти Украинада жойлаштирилган тақдирда босқинчи қўшинларга тенглаштирилади. Бу ҳақда РИА Новостига Россия Федерацияси Жамоатчилик палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси, янги ҳудудлар интеграцияси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов
маълум қилди. Пайшанба куни Франция президенти Эммануэль Макрон Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида ўт очишни тўхтатгандан сўнг Украинага жойлаштирилиши мумкин бўлган қўшма экспедиция кучлари 50 минг кишигача бўлишини эълон қилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков жума куни Украина ҳудудида хорижий ҳарбий контингентларнинг Россия чегаралари яқинида жойлаштирилиши Россия учун номақбул эканлигини айтди.
"Макрон бундай баёнотларни биринчи марта бераётгани йўқ. Украинадаги Ғарб ҳарбий контингентининг тинчликпарварлик миссияси билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, бу оддий босқинчилар бўлади, улар учун Украина Россияга қарши хомашё базаси ва плацдарм сифатида қизиқ” — деди Рогов.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари ҳарбий контингентини Украина ҳудудида жойлаштириш уларни ҳарбий можаронинг кафолатланган иштирокчисига айлантиради.
"Бугун Францияга тинчликпарвар кучларни киритиш учун Украинага қараганда анча кўп асослар мавжуд. Айнан Францияни Макрон ва оддий французларнинг конституциявий ҳуқуқлари бузилишидан қутқариш керак”, — деди Рогов.