https://sputniknews.uz/20250714/eik-intellektual-mulk-xalqaro-tajriba-50507710.html
ЕИК интеллектуал мулк тизимини шакллантиришда халқаро тажрибага таянмоқчи
ЕИК интеллектуал мулк тизимини шакллантиришда халқаро тажрибага таянмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Бахит Султанов сунъий интеллект ва муаллифлик ҳуқуқи бўйича музокаралар ўтказди. 14.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-14T12:21+0500
2025-07-14T12:21+0500
2025-07-14T12:21+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
интеллектуал мулк
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37840902_0:61:1400:849_1920x0_80_0_0_a4b17cd02b12850384512b0fc7416b2f.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида интеллектуал мулк тизимини шакллантиришда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)нинг тажрибасига таянади. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар берди.Евроосиё иқтисодий комиссияси Иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Женевадаги бош қароргоҳида ташкилотга аъзо давлатлар Ассамблеяларининг бир қатор йиғилишларида иштирок этди.Сунъий интеллектни ривожлантириш, муаллифлик ҳуқуқи, товар белгилари, географик кўрсаткичлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ассамблеялар доирасида ЕИК вазирининг ташкилотнинг ўтиш давридаги ва ривожланган иқтисодиётга эга мамлакатлар департаменти директори Ҳабиб Асан билан учрашуви бўлиб ўтди.Томонлар илгари эришилган келишувлар доирасида комиссия ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик натижаларини муҳокама қилишди.Жумладан, ташкилот вакилларининг 2025 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган "Антиконтрафакт" халқаро форумида, шунингдек, Комиссия вакилларининг БИМТ доимий қўмиталари ва ишчи гуруҳлари ишида иштирок этиш имконияти тасдиқланди.Бундан ташқари, ЕИК вазирининг Беларусь Интеллектуал мулк миллий маркази бош директори Алексей Курман ва Қозоғистон Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқлари қўмитаси раиси Шолпан Абдреева билан учрашувлари бўлиб ўтди.Томонлар интеллектуал мулк соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари олдида турган вазифаларга мувофиқ, шу жумладан "Евроосиё иқтисодий йўли" декларациясини амалга ошириш доирасида интеграция салоҳиятини илгари суриш масалаларини муҳокама қилишди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/0e/37840902_94:0:1306:909_1920x0_80_0_0_c2e0c13c66eea1baca2bb89074676039.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, интеллектуал мулк, сунъий интеллект
еоии, еик, интеллектуал мулк, сунъий интеллект
ЕИК интеллектуал мулк тизимини шакллантиришда халқаро тажрибага таянмоқчи
Бахит Султанов сунъий интеллект ва муаллифлик ҳуқуқи бўйича музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида интеллектуал мулк тизимини шакллантиришда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)нинг тажрибасига таянади. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати
хабар берди. Евроосиё иқтисодий комиссияси Иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Женевадаги бош қароргоҳида ташкилотга аъзо давлатлар Ассамблеяларининг бир қатор йиғилишларида иштирок этди.
Сунъий интеллектни ривожлантириш, муаллифлик ҳуқуқи, товар белгилари, географик кўрсаткичлар ва бошқа интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Ассамблеялар доирасида ЕИК вазирининг ташкилотнинг ўтиш давридаги ва ривожланган иқтисодиётга эга мамлакатлар департаменти директори Ҳабиб Асан билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар илгари эришилган келишувлар доирасида комиссия ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик натижаларини муҳокама қилишди.
Жумладан, ташкилот вакилларининг 2025 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган "Антиконтрафакт" халқаро форумида, шунингдек, Комиссия вакилларининг БИМТ доимий қўмиталари ва ишчи гуруҳлари ишида иштирок этиш имконияти тасдиқланди.
"ЕОИИ мамлакатларида самарали интеллектуал мулк тизимини шакллантириш бўйича ишда Комиссия бутун дунё бўйлаб интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишига кўмаклашувчи халқаро ташкилот сифатида БИМТнинг кенг тажрибасига таянади”, — деди Султанов.
Бундан ташқари, ЕИК вазирининг Беларусь Интеллектуал мулк миллий маркази бош директори Алексей Курман ва Қозоғистон Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқлари қўмитаси раиси Шолпан Абдреева билан учрашувлари бўлиб ўтди.
Томонлар интеллектуал мулк соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари олдида турган вазифаларга мувофиқ, шу жумладан "Евроосиё иқтисодий йўли" декларациясини амалга ошириш доирасида интеграция салоҳиятини илгари суриш масалаларини муҳокама қилишди.