Сергей Лавров ва Ким Чен Ин субминтақадаги кескинлик сабабларини айтишди

© МИД РФ / Медиабанкка ўтишВизит министра иностранных дел Сергея Лаврова в КНДР
Визит министра иностранных дел Сергея Лаврова в КНДР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2025
Oбуна бўлиш
Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан батафсил суҳбат бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва КХДР давлат ишлари раиси Ким Чен Ин ўртасидаги учрашувда ҳарбий манёврларнинг тез-тез ўтказилишига нима сабаб бўлгани айтилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
12 июль куни КХДРда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР давлат ишлари раиси Ким Чен Ин томонидан қабул қилинди. Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан батафсил суҳбат бўлиб ўтди.
“Россия томони Пхенян Россиянинг махсус ҳарбий операциясини изчил ва принципиал қўллаб-қувватлагани, Корея халқ армияси аскарларининг Курск вилояти ҳудудидан украин миллатчилари ва хорижий ёлланма аскарларни чиқариб юборишдаги иштироки учун самимий миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, икки томонлама кун тартибини муҳокама қилиш чоғида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга урғу берган ҳолда амалий соҳалардаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Корея яримороли ва Шимоли-Шарқий Осиёдаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Қайд этилишича, субминтақадаги кескинликнинг кучайишига АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳарбий фаоллигининг ошиши, ядровий компонентни жалб қилган ҳолда ҳарбий манёврларнинг тез-тез ўтказилиши сабаб бўлмоқда.
Томонлар Корея яриморолидаги барча муаммоларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича ёндашувлари муштараклигини сақлаб қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0