Ўзбекистон ва Қатар туризм соҳасидаги алоқаларни кенгайтирмоқчи

© Пресс-служба министерства сельского хозяйства УзбекистанаПавильон Узбекистана на всемирной выставке "ЭКСПО Доха – 2023".
Павильон Узбекистана на всемирной выставке ЭКСПО Доха – 2023. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2025
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қатар туризм ва инвестиция алоқаларини кенгайтиради. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев “RETAJ GROUP” компанияси раиси, “Араб туризмни ривожлантириш фонди” раиси ўринбосари, Қатар меҳмонхоналар ассоциацияси аъзоси Шайх Наиф Ийд Муҳаммад Соний Ол Соний билан музокаралар ўтказди.
Унда томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистоннинг маданий-маърифий ва зиёрат йўналишларини Қатар бозорида тарғиб қилиш масалаларини кўриб чиқишди.
“Қатар компанияларининг сармояларини Ўзбекистон туризм инфратузилмасига жалб этиш, жумладан, халқаро даражадаги меҳмонхоналар қуриш ва мавзули сайёҳлик мажмуаларини барпо этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.
Шайх Наиф Ийд Муҳаммад Соний Ол Соний Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини, бой маданий ва маънавий меросини юқори баҳолаб, қатарлик сайёҳларнинг Марказий Осиёга қизиқиши тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Айтилишича, у Қатар ишбилармон доиралари ва ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатилишига кўмаклашишга тайёр.
Учрашув якунида томонлар туризм ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш бўйича келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.
Янгиликлар лентаси
0