Ўзбекистон ва Покистон нефть-газ соҳасида ишчи гуруҳ тузиши мумкин

© МИВТ УзбекистанаФлаги Узбекистана и Пакистана
Флаги Узбекистана и Пакистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон элчиси Покистон нефть вазири билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон нефть-газ соҳасида ишчи гуруҳ тузиши мумкин. Бу ҳақда “Дунё” АА маълум қилди.
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон нефть вазири Али Первез Малик билан учрашди. Унда икки мамлакатда нефть-газ соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
“Соҳадаги мавжуд салоҳият ва имкониятларни чуқур ўрганиш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва аниқ йўналишлар бўйича амалий ҳаракатларни бошлаш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, икки давлат мутасадди вазирликлари даражасида мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузиш зарурлигига алоҳида урғу берилди”, — дейилади хабарда.
Покистонги нефть ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш, хусусан, қазиб олиш ҳамда нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш лойиҳаларига ўзбек ҳамкорларни жалб этиш масалаларига ҳам кўриб чиқилди.
Қуйидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди:
маълумотлар алмашинуви;
соҳага оид замонавий технологиялар борасида тажриба алмашиш;
мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш;
ўқув дастурларини ташкил этиш.
Янгиликлар лентаси
0