НАТО Болтиқбўйи минтақасида кема қатнови эркинлигини чекламоқда — элчи

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишПодготовка ко Дню ВМФ
Подготовка ко Дню ВМФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2025
Oбуна бўлиш
Элчининг таъкидлашича, халқаро денгиз ҳуқуқи нормалари минтақанинг барча мамлакатлари томонидан бажарилиши керак.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. НАТО Болтиқ денгизида кема қатновини чеклашга интилмоқда, деди Норвегиядаги элчи Николай Корчунов РИА Новостига.
“НАТОга аъзо мамлакатларнинг минтақада кемачилик эркинлигини чеклашга қаратилган мақсадли йўналишини қайд этамиз, шу мақсадда, жумладан сув ости инфратузилмасига таҳдидлар баҳонасида "Болтиқ қўриқчиси" альянс миссиясини ишга тушириш, бу очиқ денгизда ҳаракат қилаётган денгиз флоти гуруҳининг кучайиши билан бирга давом этмоқда, натижада минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият сезиларли даражада мураккаблашди ва эҳтимолий кескинлашув ва можаролар хавфи кучайди”, — деди у.
Элчининг таъкидлашича, халқаро денгиз ҳуқуқи нормалари минтақанинг барча мамлакатлари томонидан бажарилиши керак.
"Шубҳасиз, ҳозирги шароитда Болтиқ денгиз флоти ва Россия Федерациясининг Болтиқ денгизи минтақасидаги бошқа куч тузилмаларининг куч ва воситалари Россия Федерацияси ва учинчи давлатлар манфаатлари учун ҳам кемалар қатнови эркинлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади”, — дея қўшимча қилди Корчунов.
У ўтмишда Россияга қўшни бўлган давлатлар - Полша, Германия, Швециянинг XVII-XIХ асрлардаги ҳаракатлари билан ўхшашликларни келтириб ўтди.
"Ўшанда ҳам улар Болтиқбўйи орқали Россия товарлари ортилган кемаларнинг биз учун устувор бўлган Британия, Голландия ва Франция бозорларига ўтишига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилишди. Шведлар ҳатто қароқчилик ҳужумларидан ҳам қочмас эдилар. Охир-оқибатда бу уринишлар, маълумки, муваффақиятсизликка учради. Ўн йиллар давомида тинч ва кўп томонлама ҳамкорлик майдони бўлиб келган Болтиқбўйида яна инсофсиз рақобат ва қарама-қаршилик кайфияти қарор топаётгани афсусланарли ҳолдир”, — дея хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0