https://sputniknews.uz/20250712/illyuminator-bulutlar-50484009.html
Иллюминатордан булутлар кўринадиган маскан – энг яхши офисдир
Иллюминатордан булутлар кўринадиган маскан – энг яхши офисдир
Sputnik Ўзбекистон
Феруза Искандарова — Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ёш ва истиқболли борт кузатувчиси. У икки минг соатдан ортиқ ҳавода парвоз қилган, ўнлаб мамлакат ва шаҳарларни кўрган, энг муҳими эса — минглаб мамнун ва миннатдор йўловчиларнинг хизматида, уларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун у ҳар сафар рейсга чиқади.Феруза авиакомпаниядаги икки ярим йиллик фаолияти давомида юқори даражадаги касбий маҳорат ва масъулият кўрсатиб, яқинда борт кузатувчи-бригадир бўлди.
2025-07-12T19:37+0500
2025-07-12T19:37+0500
2025-07-12T19:37+0500
видео
ўзбекистон
самолёт
авиапарвозлар
тошкент
аэропорт
uzbekistan airways
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0c/50483828_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_89e4f2f14be06559d8e58c93c8a28d6d.jpg
Феруза Искандарова — Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ёш ва истиқболли борт кузатувчиси. У икки минг соатдан ортиқ ҳавода парвоз қилган, ўнлаб мамлакат ва шаҳарларни кўрган, энг муҳими эса — минглаб мамнун ва миннатдор йўловчиларнинг хизматида, уларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун у ҳар сафар рейсга чиқади.Феруза авиакомпаниядаги икки ярим йиллик фаолияти давомида юқори даражадаги касбий маҳорат ва масъулият кўрсатиб, яқинда борт кузатувчи-бригадир бўлди.Феруза авиациядан олдин “Афросиёб” поездида йўл бошловчиси бўлиб ишлаган, бироқ доимо осмонда парвоз қилишни орзу қилган. Барча шубҳаларни енгиб, қатъий танловдан ўтгач, у Uzbekistan Airways’га қабул қилинди ва энди ҳаётини авиациясиз тасаввур қила олмайди.Борт кузатувчиси лавозимига номзодларга кўплаб талаблар қўйилади. Бу 18 дан 25 ёшгача бўлган ёш чегараси, тегишли бўй, вазн ва тана вазни кўрсаткичи ҳамда бошқа кўплаб мезонлардир. Улар махсус тиббий комиссия — ТУЭК дан ўтишлари шарт.Бўлажак борт кузатувчиси давлат, рус ва инглиз тилларини эркин даражада билиши, кенг билимга эга эканлигини намоён этиши, Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатларининг географияси, тарихи ҳамда маданияти бўйича ҳар томонлама маълумотга эга бўлиши, стрессга бардошли ва мулоқотга киришимли бўлиши, биринчи ёрдам кўрсата олиши лозим.Танловдан ўтгач, бўлажак борт кузатувчилари ўқув-машғулот марказида таълим оладилар, у ерда назарий ва амалий машғулотларда иштирок этадилар. Шунингдек, бу ерда бортда хавфсизликни таъминлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича машқлар ўтказилади.Шундан кейингина, борт кузатувчи-инструктор назорати остида узоқ кутилган биринчи иш рейсига чиқилади. Феруза учун бу ҳар жиҳатдан биринчи эди: Uzbekistan Airways’га келгунга қадар у умуман самолётда учмаган.Самолётда борт кузатувчилари йўловчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш учун жавобгардир. Бу вазифалар хавфсизлик бўйича йўриқномалар ўтказиш, фавқулодда-қутқарув жиҳозларини текшириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва зарур ҳолларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Шунингдек, улар бортдаги тартибни назорат қиладилар ва ҳар қандай зиддиятли вазиятни ҳал қилишга доимо тайёр турадилар. Авиакомпания вакили сифатида, борт кузатувчиси ҳар доим хушмуомала ва очиқкўнгил бўлиши керак. Юкламалар, тартибсиз иш жадвали ва стресслар - осмондаги ишнинг ўзига хос хусусиятларидир.Феруза ўз амалиётида дуч келган ностандарт вазиятлар, иш жараёнида мулоқот қобилияти ва ҳар бир йўловчига ёндашув топа олишнинг қанчалик муҳимлиги ҳамда доимий такомиллашувга илҳом берувчи омиллар ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида гапириб берди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0c/50483828_182:0:1142:720_1920x0_80_0_0_d1432c3c883e2aae16fb761d25a7147c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
феруза искандарова uzbekistan airways борт кузатувчи
феруза искандарова uzbekistan airways борт кузатувчи
Иллюминатордан булутлар кўринадиган маскан – энг яхши офисдир
Эксклюзив
Sputnik Ўзбекистон журналистлари Тошкент аэропортига ташриф буюриб, Uzbekistan Airways’нинг ёш борт кузатувчиси - бригадири билан суҳбатлашди. У ўз касбининг ўзига хос хусусиятлари, самолётдаги кутилмаган вазиятлар ва осмонга бўлган муҳаббати ҳақида гапириб берди.
Феруза Искандарова — Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ёш ва истиқболли борт кузатувчиси. У икки минг соатдан ортиқ ҳавода парвоз қилган, ўнлаб мамлакат ва шаҳарларни кўрган, энг муҳими эса — минглаб мамнун ва миннатдор йўловчиларнинг хизматида, уларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун у ҳар сафар рейсга чиқади.
Феруза авиакомпаниядаги икки ярим йиллик фаолияти давомида юқори даражадаги касбий маҳорат ва масъулият кўрсатиб, яқинда борт кузатувчи-бригадир бўлди.
“Ўзбекистоннинг асосий авиакомпаниясида ишлаш жуда масъулиятли, чунки бизга нафақат ўз юртимиз, балки бошқа мамлакатлардан йўловчилар ҳам ишонади. Uzbekistan Airways’да қулай ва самарали ишлаш учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, биз доимий равишда ўқишни давом эттирамиз — мунтазам малака ошириш курсларига қатнаймиз, бу курслар бизга касбий жиҳатдан ривожланиш ва севимли касбимизда ўзимизни тўлиқ намоён этиш имконини беради”, - дейди у.
Феруза авиациядан олдин “Афросиёб” поездида йўл бошловчиси бўлиб ишлаган, бироқ доимо осмонда парвоз қилишни орзу қилган. Барча шубҳаларни енгиб, қатъий танловдан ўтгач, у Uzbekistan Airways’га қабул қилинди ва энди ҳаётини авиациясиз тасаввур қила олмайди.
“Йўл бошловчи — бу мен ҳақимда. Фақат энди — ҳавода. Ишончим комил: энг яхши офис — бу иллюминатордан булутлар кўринадиган маскан” — деди у.
Борт кузатувчиси лавозимига номзодларга кўплаб талаблар қўйилади. Бу 18 дан 25 ёшгача бўлган ёш чегараси, тегишли бўй, вазн ва тана вазни кўрсаткичи ҳамда бошқа кўплаб мезонлардир. Улар махсус тиббий комиссия — ТУЭК дан ўтишлари шарт.
Бўлажак борт кузатувчиси давлат, рус ва инглиз тилларини эркин даражада билиши, кенг билимга эга эканлигини намоён этиши, Ўзбекистон ва жаҳон мамлакатларининг географияси, тарихи ҳамда маданияти бўйича ҳар томонлама маълумотга эга бўлиши, стрессга бардошли ва мулоқотга киришимли бўлиши, биринчи ёрдам кўрсата олиши лозим.
Танловдан ўтгач, бўлажак борт кузатувчилари ўқув-машғулот марказида таълим оладилар, у ерда назарий ва амалий машғулотларда иштирок этадилар. Шунингдек, бу ерда бортда хавфсизликни таъминлаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича машқлар ўтказилади.
Шундан кейингина, борт кузатувчи-инструктор назорати остида узоқ кутилган биринчи иш рейсига чиқилади. Феруза учун бу ҳар жиҳатдан биринчи эди: Uzbekistan Airways’га келгунга қадар у умуман самолётда учмаган.
“Парвоз жуда қулай ўтди, ҳамкасбларим менга ёрдам беришди, амалда ишлар қандай қилинишини тушунтиришди. Чунки самолётда бўлганингизда, барчаси ўқув пайтидагидан бошқача бўлади. Ва мен ҳамкасбларимдан жуда миннатдорман, чунки улар барчасини батафсил тушунтиришди”, — дейди Феруза.
Самолётда борт кузатувчилари йўловчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш учун жавобгардир. Бу вазифалар хавфсизлик бўйича йўриқномалар ўтказиш, фавқулодда-қутқарув жиҳозларини текшириш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва зарур ҳолларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади. Шунингдек, улар бортдаги тартибни назорат қиладилар ва ҳар қандай зиддиятли вазиятни ҳал қилишга доимо тайёр турадилар.
Авиакомпания вакили сифатида, борт кузатувчиси ҳар доим хушмуомала ва очиқкўнгил бўлиши керак. Юкламалар, тартибсиз иш жадвали ва стресслар - осмондаги ишнинг ўзига хос хусусиятларидир.
Феруза ўз амалиётида дуч келган ностандарт вазиятлар, иш жараёнида мулоқот қобилияти ва ҳар бир йўловчига ёндашув топа олишнинг қанчалик муҳимлиги ҳамда доимий такомиллашувга илҳом берувчи омиллар ҳақида батафсил
Sputnik Ўзбекистон видеосида гапириб берди.