https://sputniknews.uz/20250711/ulugbek-rashidovning-olimpiada-yutuqlari-saqlanib-qoladi-50469789.html
Улуғбек Рашидовнинг Олимпиада ютуқлари сақланиб қолади
Улуғбек Рашидовнинг Олимпиада ютуқлари сақланиб қолади
Sputnik Ўзбекистон
Фақатгина 2025 йил 25 феврал ва 2025 йил 13 май кунига қадар қўлга киритган совринлари бекор қилинади. 11.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-11T17:12+0500
2025-07-11T17:12+0500
2025-07-11T17:13+0500
спорт
допинг
улуғбек рашитов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1a/19822575_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_47496b161a4d941563a04e83d6166ef3.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистон Антидопинг агентлиги Улуғбек Рашидовнинг дисквалификацияси юзасидан батафсил маълумот берди.Фақатгина 2025 йил 25 феврал ва 2025 йил 13 май кунига қадар қўлга киритган совринлари бекор қилинади.Таэквондо бўйича терма жамоа аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашидов антидопинг қоидабузарлигини содир этганлиги сабабли икки йилга четлатилди. Бу ҳақида Халқаро тестлаш агентлиги (IТА) маълум қилган.Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.4 бандига асосан спортчилар АДАМС тизими орқали бир йил давомида уч маротаба жойлашув манзили хақида батафсил (уй манзили, хонадон раками, кириш эшиги коди (агар булса), қўшимча телефон рақами) маълумот кўрсатмаган ёки қисман маълумот кўрсатмаган тақдирда бу ҳолат қоидабузарликка сабаб бўлади.Спортчи У.Рашидовдан допинг синама олиш учун келган ҳалқаро допинг офицерлар у жойлашган манзилни топа олмаган (уй манзилини тўлиқ кўрсатмаган), учинчи сафар эса АДАМС тизимига манзилни ўзгартиришга улгурмаган. Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосан бу каби хатолик бир йил ичида 3 маротаба кузатилганлиги сабабли Халқаро тестлаш агентлиги томонидан 2 йилга дисквалификация қилинди.Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, дисквалификация муддатини ўтаётган спортчи ҳар қандай турдаги халқаро ва маҳаллий спорт мусобақаларида иштирок этиши тақиқланади. Агар бу ҳолат кузатилган тақдирда қўшимча жазо қўлланилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1a/19822575_195:0:2926:2048_1920x0_80_0_0_266917205899043b46b99392e3dd1289.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, допинг, улуғбек рашитов
спорт, допинг, улуғбек рашитов
Улуғбек Рашидовнинг Олимпиада ютуқлари сақланиб қолади
17:12 11.07.2025 (янгиланди: 17:13 11.07.2025) Фақатгина 2025 йил 25 феврал ва 2025 йил 13 май кунига қадар қўлга киритган совринлари бекор қилинади.
ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистон Антидопинг агентлиги Улуғбек Рашидовнинг дисквалификацияси юзасидан батафсил маълумот берди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз, Улуғбек Рашидовнинг 2025 йил феврал ойига қадар қўлга киритган ўринлари сақлаб қолинади. Бу қоидабузилиш Токио 2020 ва Париж 2024 Олимпия ўйинларида қўлга киритилган олтин медалларга таъсир ўтказмайди, дейилади хабарда.
Фақатгина 2025 йил 25 феврал ва 2025 йил 13 май кунига қадар қўлга киритган совринлари бекор қилинади.
Таэквондо бўйича терма жамоа аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашидов антидопинг қоидабузарлигини содир этганлиги сабабли икки йилга четлатилди. Бу ҳақида Халқаро тестлаш агентлиги (IТА) маълум қилган.
Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.4 бандига асосан спортчилар АДАМС тизими орқали бир йил давомида уч маротаба жойлашув манзили хақида батафсил (уй манзили, хонадон раками, кириш эшиги коди (агар булса), қўшимча телефон рақами) маълумот кўрсатмаган ёки қисман маълумот кўрсатмаган тақдирда бу ҳолат қоидабузарликка сабаб бўлади.
Спортчи У.Рашидовдан допинг синама олиш учун келган ҳалқаро допинг офицерлар у жойлашган манзилни топа олмаган (уй манзилини тўлиқ кўрсатмаган), учинчи сафар эса АДАМС тизимига манзилни ўзгартиришга улгурмаган.
Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосан бу каби хатолик бир йил ичида 3 маротаба кузатилганлиги сабабли Халқаро тестлаш агентлиги томонидан 2 йилга дисквалификация қилинди.
Маълумот учун айтиб ўтмоқчимиз, дисквалификация муддатини ўтаётган спортчи ҳар қандай турдаги халқаро ва маҳаллий спорт мусобақаларида иштирок этиши тақиқланади. Агар бу ҳолат кузатилган тақдирда қўшимча жазо қўлланилади.