Мутахассислар релокация учун Ўзбекистонни тавсия қилади - сўров

Oбуна бўлиш
IT мутахассисларнинг 81 % мамлакатни релокация учун тавсия қилади.
ИТИИМ ва IT Park Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳити ҳамда релокантларнинг мослашув жараёнларини баҳолаш бўйича тадқиқот ўтказди. Сўровда мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижий мутахассислар ва компаниялар иштирок этди.
Таҳлиллар Ўзбекистонда халқаро IT-бизнес ва хорижий мутахассислар учун барқарор ва жозибадор экотизим шаклланганини кўрсатди. Шундай қилиб, хорижий мутахассисларнинг 82% яқин келажакда Ўзбекистонда ўз фаолиятини давом эттиришни режалаштирмоқда. Мутахассисларнинг 81% мамлакатни релокация учун жозибадор манзил сифатида тавсия қилади.
Тадқиқотда Ўзбекистондаги ўрта-статистик релокантнинг тасвири ҳам келтирилган. У ўртача 38 ёшда, турмуш қурган ва фарзандли малакали хорижлик мутахассис.
Сўров натижаларига кўра, релокантларнинг 66% оилали, 40% да эса 16 ёшдан кичик фарзандлари бор.
Шунингдек, тадқиқотда, релокантларнинг 78%, Ўзбекистон фуқаролари шартларида имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш учун виза ва визасиз режимда, хорижий фуқароларга бериладиган IT-Card лардан амалда фойдаланмаётгани таъкидланди. Шу билан бирга, сўровда иштирок этганларнинг 73% давлат органлари, банклар ва нотариал идоралар ходимларининг функционал имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларнинг хабардорлигини ошириш зарурлигини таъкидлаган.
*Релокация – бу ишлаб чиқариш мақсадларида ходимнинг яшаш жойини ўзгартириш ёки ихтиёрий кўчиб ўтиш.
Янгиликлар лентаси
0