Сергей Лавров Ван И билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишВстреча главы МИД РФ С. Лаврова и члена Политбюро ЦК КПК Ван И
Встреча главы МИД РФ С. Лаврова и члена Политбюро ЦК КПК Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2025
Oбуна бўлиш
Лавров: дунёдаги мураккаб вазият Россия Федерацияси ва Хитойнинг доимий мулоқотини талаб қилади.
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Куала-Лумпурда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Томонлар глобал муносабатлар тизимидаги нотинчликнинг кучайиши фонида Россия ва Хитой ўртасидаги сиёсий мулоқот ва амалий ҳамкорлик ривожланиб бораётганини юқори баҳолашди.
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, дунёдаги мураккаб вазият Россия Федерацияси ва Хитойнинг доимий мулоқотини талаб қилади.
Вазирлар Осиё-Тинч океани минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни сақлашнинг Осиёга марказлашган тизимига путур етказишга қаратилган тор блокли ҳарбий-сиёсий механизмларни яратиш бўйича алоҳида мамлакатлар фаолиятини фаоллаштириш нуқтаи назаридан АСЕАН доирасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилишди.
“Россия ва Хитой минтақани ҳарбийлаштириш бўйича ҳаракатлар ва режаларга, жумладан, у ерда НАТО стандарти бўйича ҳарбий инфратузилмани жойлаштиришга уринишларга бирдамлик билан қарши чиқмоқда”, — дейилади хабарда.
Томонлар қатор минтақавий ва халқаро муаммоларни ҳал этиш, икки мамлакатнинг БМТ, БРИКС, ШҲТ, шунингдек, "Катта йигирматалик" ва Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги доирасидаги ҳамкорлиги борасидаги вазиятни баҳолашди.
Янгиликлар лентаси
0