https://sputniknews.uz/20250710/qozogiston-ozbekiston-aes-yadro-yoqilgi-50435711.html
Қозоғистон Ўзбекистонга АЭС учун ядро ёқилғиси етказиб бериши мумкин
Қозоғистон Ўзбекистонга АЭС учун ядро ёқилғиси етказиб бериши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат саноат чиқиндиларини кўмиш ва қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашмоқчи. 10.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-10T12:11+0500
2025-07-10T12:11+0500
2025-07-10T12:11+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
аэс
туризм
ҳамкорлик
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0a/50433532_0:56:1080:664_1920x0_80_0_0_df2402ad158bee23eebf52c135837ef4.jpg
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон АЭСлар учун ядро ёқилғисини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги хабар берди.Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Нуримбет Сақтағанов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов билан учрашди. Унда Шарқий Қозоғистон вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги, хусусан, агросаноат мажмуаси ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Айтилишича, туризм соҳасида жорий мавсумдаёқ Уст-Каменогорскдан Тошкент, Самарқанд ва Бухорога поезд қатнови тикланади, шунингдек, вилоят марказидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Ўз навбатида, Ўзбекистон вакиллари мамлакатдаги машҳур сайёҳлик йўналишлари ҳақида сўзлаб беришди. Агросаноат мажмуаси соҳасида Шарқий Қозоғистондан Ўзбекистонга ўсимлик ёғи ва асал экспорт қилишда янги имкониятлар очилмоқда. Қайд этилишича, ишбилармонлик ҳамкорлигининг бошқа йўналишлари қаторида Ўзбекистонга бўлажак АЭС учун ядро ёқилғисини етказиб бериш имконияти, шунингдек, саноат чиқиндиларини кўмиш ва қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашиш ҳам бор. Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларининг изчил ривожланишида икки давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти муҳим ўрин тутади.
https://sputniknews.uz/20250625/ozbekiston-aes-toshkent-forum-50172577.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/0a/50433532_60:0:1020:720_1920x0_80_0_0_514b68a7d6a80b3d35e35d361514278c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, аэс, туризм, ҳамкорлик, элчи
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, аэс, туризм, ҳамкорлик, элчи
Қозоғистон Ўзбекистонга АЭС учун ядро ёқилғиси етказиб бериши мумкин
Икки мамлакат саноат чиқиндиларини кўмиш ва қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашмоқчи.
TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон АЭСлар учун ядро ёқилғисини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги
хабар берди. Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокими Нуримбет Сақтағанов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов билан учрашди. Унда Шарқий Қозоғистон вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги, хусусан, агросаноат мажмуаси ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Айтилишича, туризм соҳасида жорий мавсумдаёқ Уст-Каменогорскдан Тошкент, Самарқанд ва Бухорога поезд қатнови тикланади, шунингдек, вилоят марказидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон вакиллари мамлакатдаги машҳур сайёҳлик йўналишлари ҳақида сўзлаб беришди.
Агросаноат мажмуаси соҳасида Шарқий Қозоғистондан Ўзбекистонга ўсимлик ёғи ва асал экспорт қилишда янги имкониятлар очилмоқда.
Қайд этилишича, ишбилармонлик ҳамкорлигининг бошқа йўналишлари қаторида Ўзбекистонга бўлажак АЭС учун ядро ёқилғисини етказиб бериш имконияти, шунингдек, саноат чиқиндиларини кўмиш ва қайта ишлаш соҳасида тажриба алмашиш ҳам бор.
"Конструктив мулоқот доирасида қатор муҳим йўналишлар бўйича ўзаро англашувга эришилди. Қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши Шарқий Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янги, стратегик муҳим даражага олиб чиқади", — дея таъкидлади вилоят ҳокими.
Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларининг изчил ривожланишида икки давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти муҳим ўрин тутади.