Ўзбекистонда 1 миллиондан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс яшайди — агентлик

© Sputnik / Максим БогодвидПустая инвалидная коляска
Пустая инвалидная коляска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2025
Oбуна бўлиш
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 18 та ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Шу йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар умумий аҳолининг 2,7 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфузабегим Рўзметова маълум қилди.
2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатда 1 миллион 50 минг 218 нафар ногиронлиги бўлган шахс яшайди. Бу умумий аҳолининг 2,7 фоизини ташкил этади.
Улардан:
174 373 нафар — 18 ёшгача бўлган болалар,
96 067 нафар — I гуруҳ,
707 909 нафар — II гуруҳ,
71 869 нафар — III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардир.
“Ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида шахсларнинг кундалик ҳаётдаги фаоллиги ва иштирокини (яьни функционаллигини) баҳолашнинг янги тартиби жорий этилди. Хусусан, ушбу баҳолаш тизими асосида 32 036 нафар шахс баҳоланди, натижалар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимига киритилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 60 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, улардан 18 таси ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Инклюзивная школа в Челябинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2025
МДҲда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш бўйича ташкилот яратиш таклиф этилди
Янгиликлар лентаси
0