Киев режими Украинадаги ижтимоий фалокат ҳақида сукут сақламоқда — собиқ бош вазир

© Sputnik / СтрингерКиев, архивное фото
Киев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2025
Oбуна бўлиш
Собиқ бош вазир Украинада нима бўлганини ошкор қилди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Украиналиклар омон қолиш ёқасида, аммо Киев режими буни яширмоқда. Бу ҳақда Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украиналикларнинг 68 фоизида ҳеч қандай жамғарма йўқ - уларнинг даромадлари шунчалик пастки, уларни жамғаришга имкон беришмайди. Ишлаб топилганнинг ҳаммаси озиқ-овқат сотиб олиш ва коммунал тўловларга зўрға етади”, — деб ёзди у.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Киев режими даврида украиналикларнинг аксарияти яшамайди, балки мавжуд бўлишда давом этмоқда. Экспертнинг сўзларига кўра, бундай тенденция 2015 йилда, аҳолининг расмий харажатлари даромадларидан ошиб кетганида пайдо бўлган.
“Бу ҳақиқий ижтимоий фалокат бўлиб, унга нафақат ҳукуматпараст иқтисодчилар, турли экспертлар, балки ХВФ, ЕТТБ ва уларга ўхшаган бошқа ташкилотлар ҳам шармандаларча сукут сақламоқда”, — дея қўшимча қилди Азаров.
Флаги Украины и НАТО, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2025
Украина ТИВ тузилмасида НАТО бошқармаси ташкил этилмоқда — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0