https://sputniknews.uz/20250709/jang-ukrainlik-asir-rossiya-50423530.html
“Мен энди ҳеч қачон жанг қилмайман” — украинлик асир
“Мен энди ҳеч қачон жанг қилмайман” — украинлик асир
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Вихрест Киев режими учун жанг қилишдан бош тортди ва Россия Қуролли Кучларига асирга тушди. 09.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-09T16:08+0500
2025-07-09T16:08+0500
2025-07-09T16:08+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
россия
россия мудофаа вазирлиги
ҳарбий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38495545_0:188:3072:1916_1920x0_80_0_0_033155d23b1a1060ec60f22e8dad9480.jpg
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Украинлик ҳарбий асир Сергей Вихрест Россия қўшинларига қаршилик кўрсатмасдан таслим бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофа вазирлигига таяниб, хабар берди. Асир Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги қандай қилиб ўз аскарларини жанговар ҳаракатлар учун зарур ресурслар билан таъминламай, бемаъни ҳужумларга юбораётгани ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, у чақирувдан сўнг дарҳол ҳужумга жўнатилган. У Россия Қуролли Кучлари билан жангларда ҳалок бўлишни истамаганини тан олди ва Украина Қуролли Кучлари сафини тарк этишга қарор қилди. Вихрест уйига жўнаб кетганидан сўнг, унинг олдига ҳарбий ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари ташриф буюришди ва уни яна Украина Қуролли Кучлари сафига олиб кетишди. Бироқ, у Киев режими учун жанг қилишдан бош тортди ва Россия Қуролли Кучларига асирга тушди.
https://sputniknews.uz/20250526/ukraina-asir-vitaliy-subbota-49543854.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38495545_471:199:2557:1764_1920x0_80_0_0_7cec4bda1085794d9558de32b54dd71b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия, россия мудофаа вазирлиги, ҳарбий
дунё янгиликлари, дунёда, украина, россия, россия мудофаа вазирлиги, ҳарбий
“Мен энди ҳеч қачон жанг қилмайман” — украинлик асир
Сергей Вихрест Киев режими учун жанг қилишдан бош тортди ва Россия Қуролли Кучларига асирга тушди.
TOШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Украинлик ҳарбий асир Сергей Вихрест Россия қўшинларига қаршилик кўрсатмасдан таслим бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда
РИА Новости Мудофа вазирлигига таяниб, хабар берди.
Асир Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги қандай қилиб ўз аскарларини жанговар ҳаракатлар учун зарур ресурслар билан таъминламай, бемаъни ҳужумларга юбораётгани ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, у чақирувдан сўнг дарҳол ҳужумга жўнатилган.
“Менга айтишди: Сен аллақачон 82-ротадасан. Сенинг бир сутка вақт бор, эрталаб штурмга чиқасизлар. Мен у ерда уч кун зўрға турдим, шундан кейин бутун пиёда аскарларимиз... ярмидан кўпи қолмади”, — деди асир.
У Россия Қуролли Кучлари билан жангларда ҳалок бўлишни истамаганини тан олди ва Украина Қуролли Кучлари сафини тарк этишга қарор қилди.
"Мен командиримнинг олдига бордим, ёнимда яна бир-икки йигит бор эди. Мен унга: "Командир, мен ўлишни истамайман”, дедим. Мен унга ҳамма нарсани: бекни (ўқ-дорилар тўплами - таҳр.), қурол-яроғни топширдим. Ҳаммасини унга, ўз командиримга бериб, уйга кетдим”, — деди Сергей Вихрест.
Вихрест уйига жўнаб кетганидан сўнг, унинг олдига ҳарбий ҳуқуқ-тартибот хизмати ходимлари ташриф буюришди ва уни яна Украина Қуролли Кучлари сафига олиб кетишди. Бироқ, у Киев режими учун жанг қилишдан бош тортди ва Россия Қуролли Кучларига асирга тушди.
"Йигитларингиз етиб келганда, "Таслим бўлинглар," дейишди, биз жангсиз (таслим бўлдик - таҳр.), қаршилик кўрсатмадик, қуролларни ташладик, эҳтиёткорлик билан қўлларимизни кўтардик, чиқиб, асирга тушдик. Мен энди ҳеч қачон жанг қилмайман. Шундоқ ҳам хоҳламагандим. Мен биринчи марта ўзим (УҚКдан - таҳр.) кетдим”, — деб тан олди асир.