https://sputniknews.uz/20250709/haydovchilar-muloqot-platforma-mirziyoev-50426607.html
"Оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ" — Мирзиёев
"Оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ" — Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда тирбандликларни камайтириш мақсадида “Интеллектуал транспорт” ахборот тизими ишга тушади. 09.07.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-07-09T18:00+0500
2025-07-09T18:00+0500
2025-07-09T18:00+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
ҳайдовчилар
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/09/50426309_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_7cc15e6a35e1033d1f6135579d70a3ba.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Умуман, оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида.Қайд этилишича, айрим вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий биноси жойлашган кўчалар ёпиб қўйилган. Шусиз ҳам тирбанд кўчаларда уларнинг ходимлари йўлни 2-3 қаторини “парковка” қилиб олганидан аҳоли норози.Президент топшириғига кўра, 15 минг нафар ҳайдовчилар ўртасида сўров ўтказилди. Пойтахтда ҳам, йирик шаҳарларда ҳам қонуний “парковкалар” етишмагани учун улар машинасини йўл бўйига қўйишга мажбурлигини билдирган.Мутасаддиларга барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди.Вазирлик ва идоралар ходимлари аҳолига ноқулайлик яратиб, “парковка” қилиб олган ҳудудларда фото ва видео камералар ўрнатиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.Давлат хизматчилари жамоат транспортида юриш бўйича намуна бўлиши кераклиги қайд этилди. Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги белгиланди.Жамоат транспортини қулай ва хавфсиз қилиш бўйича ҳудудларда яхши инновацион тажрибалар бошланган. Масалан, Тошкентда 200 километр йўл, 4 та кўприкни таъмирлаш учун Хитойдан 300 миллион доллар инвестиция жалб қилинмоқда.Шунингдек, пойтахтдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида “Интеллектуал транспорт” ахборот тизими ишга тушади. Ушбу тизимга Тошкент шаҳридаги 700 дан зиёд чорраҳа ва улардаги барча светофор, фото ва видеокузатув мосламалари уланади.Транспорт оқимига қараб светофорларни масофадан бошқариш ҳисобига тирбандликлар 25-30 фоизга камайиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/09/50426309_29:0:1166:853_1920x0_80_0_0_46b442ed06fca12f8845a6d75ec6fdc5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, ҳайдовчилар, автомобил
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, ҳайдовчилар, автомобил
"Оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ" — Мирзиёев
Тошкентда тирбандликларни камайтириш мақсадида “Интеллектуал транспорт” ахборот тизими ишга тушади.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Умуман, оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг
Telegram-каналида. Қайд этилишича, айрим вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг маъмурий биноси жойлашган кўчалар ёпиб қўйилган. Шусиз ҳам тирбанд кўчаларда уларнинг ходимлари йўлни 2-3 қаторини “парковка” қилиб олганидан аҳоли норози.
Президент топшириғига кўра, 15 минг нафар ҳайдовчилар ўртасида сўров ўтказилди. Пойтахтда ҳам, йирик шаҳарларда ҳам қонуний “парковкалар” етишмагани учун улар машинасини йўл бўйига қўйишга мажбурлигини билдирган.
“Умуман, оддий ҳайдовчилар дардини эшитадиган одам, мулоқот платформаси йўқ”, — деди президент.
Мутасаддиларга барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди.
Вазирлик ва идоралар ходимлари аҳолига ноқулайлик яратиб, “парковка” қилиб олган ҳудудларда фото ва видео камералар ўрнатиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.
Давлат хизматчилари жамоат транспортида юриш бўйича намуна бўлиши кераклиги қайд этилди. Эндиликда Ҳукумат қарори билан тасдиқланган рўйхатдан ташқари раҳбарларнинг хизмат машинасига йўлларда устунлик берилмаслиги белгиланди.
Жамоат транспортини қулай ва хавфсиз қилиш бўйича ҳудудларда яхши инновацион тажрибалар бошланган. Масалан, Тошкентда 200 километр йўл, 4 та кўприкни таъмирлаш учун Хитойдан 300 миллион доллар инвестиция жалб қилинмоқда.
Шунингдек, пойтахтдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида “Интеллектуал транспорт” ахборот тизими ишга тушади. Ушбу тизимга Тошкент шаҳридаги 700 дан зиёд чорраҳа ва улардаги барча светофор, фото ва видеокузатув мосламалари уланади.
Транспорт оқимига қараб светофорларни масофадан бошқариш ҳисобига тирбандликлар 25-30 фоизга камайиши мумкин.