Кучли сунъий интеллектга эҳтиёткорона ёндашиш зарур — БРИКС

© Sputnik / Антон ДенисовСимволика БРИКС
Символика БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Oбуна бўлиш
БРИКС мамлакатлари етакчилари сунъий интеллект ахлоқий, шаффоф ва ишончли бўлиши, бу соҳада инсон манфаатлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлади.
TOШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. БРИКС етакчилари XVII саммит якунида сунъий интеллектнинг глобал бошқаруви бўйича декларацияни қабул қилишди, дея хабар берди РИА Новости.
БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари сунъий интеллектни глобал бошқаруви тўғрисидаги декларацияни қабул қилишди, унда улар инклюзивлик, барқарорлик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга қаратилган сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича халқаро тамойилларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш ниятларини билдиришди.
"Глобал сунъий интеллектни бошқариш потенциал хавфларни камайтириши ва барча мамлакатларнинг эҳтиёжларини қондириши керак, айниқса Глобал Жанубдагиларни", — дейилади Бразилия ҳукумати томонидан эълон қилинган ҳужжатда.
Декларацияга кўра, бошқарув механизмлари миллий меъёрий тузилмалар ва БМТ Низомига мувофиқ бўлиши, суверенитетни ҳурмат қилиши ҳамда вакиллик, ривожланишга йўналтирилган, қулай, инклюзив, динамик, шаффоф ва хавфсиз бўлиши керак.
Декларация муаллифлари сунъий интеллект бўйича саъй-ҳаракатларнинг халқаро миқёсда парчаланиши ва такрорланишига қарши чиқиб, бу мавжуд ассиметрияларни кучайтириши ва рақамли масалаларни глобал бошқаришнинг қонунийлигига путур етказиши мумкинлигини таъкидлашди.
Ҳужжатда сунъий интеллектни глобал бошқариш элементи сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказий роли таъкидланган.
БРИКС етакчилари барча мамлакатлар рақамли иқтисодиёт ва ривожланаётган технологиялар, жумладан, сунъий интеллектнинг афзалликларидан фойдаланиш ҳамда технологик автономия ва инновациялар учун ўзларининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини яна бир бор тасдиқлади.
Декларация бозорни адолатли тартибга солиш, маълумотларни инклюзив бошқариш ва сунъий интеллект технологияларига очиқ кириш муҳимлиги, шунингдек, технологик тўсиқларни бартараф этиш ва сунъий интеллект билимлари ва компонентларига киришни кенгайтириш учун халқаро ҳамкорлик заруратини таъкидлайди.
БРИКС очиқ моделлар, илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, кичик давлатлар ва ривожланаётган иқтисодиётлар бозорларига кириш учун тўсиқлар сифатида стандартлаштириш жараёнларидан қочиш, сунъий интеллектнинг ишончлилиги, ўзаро ишлаши ва хавфсизлигига қаратилган халқаро стандартларни ишлаб чиқиш тарафдори бўлди.
БРИКС мамлакатлари етакчилари сунъий интеллект ахлоқий, шаффоф ва ишончли бўлиши, бу соҳада инсон манфаатлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Декларациянинг якуний қисмида “кучли сунъий интеллект”га (Artificial General Intelligence, AGI) эҳтиёткорона ёндашиш зарурлиги қайд этилган, у потенциал равишда кирувчи маълумотлар асосида мустақил хулосалар чиқариш, ўрганиш ва келажакда ўз-ўзини англаб етиш имкониятига эга бўлади.
БРИКС мамлакатлари умумий позицияни ишлаб чиқиш ва БМТ шафелигида сунъий интеллектни бошқариш бўйича глобал мулоқотда иштирок этиш саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш ниятида.
Янгиликлар лентаси
0