Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

© Sputnik / /Рамиз БахтияровГлава Казахстана Нурсултан Назарбаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Глава Казахстана Нурсултан Назарбаев и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2025
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги даражаси, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Янгиликлар лентаси
0