Осиё чемпионати: U15 ёш тоифасидаги юнон-рум курашчилари умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаУзбекистанцы начали ЧА по спортивной борьбе в Кыргызстане с 7 медалей
Узбекистанцы начали ЧА по спортивной борьбе в Кыргызстане с 7 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2025
Oбуна бўлиш
Бишкекда спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ёш юнон-рум курашчилар Қирғизистондаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Бишкекда спорт курашлари бўйича U15 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришди.
Барча вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Ғолиблар:
Олтин медаль: -44 кг: Содиқжон Ҳамидов;
Кумуш медаль: -41 кг: Афрузбек Ибрагимов, -52 кг: Самандар Мадаминов;
Бронза медаль: -38 кг: Меҳмет Аннагелдиев, -57 кг: Муҳаммадазиз Ғофуров, -62 кг: Муҳаммадрасул Ҳакимов, -75 кг: Азамат Раҳматов.
Ушбу натижа билан “классик” курашчилар умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритишди.
Бугун қизлар кураши бўйича баҳслар ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0