Нима учун йодланган ош тузи истеъмол қилиш зарур?

© Министерство здравоохраненияПочему необходимо употреблять йодированную поваренную соль?
Почему необходимо употреблять йодированную поваренную соль? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2025
Oбуна бўлиш
Инсон организмида йод моддаси камайиши эндемик буқоқ, ақлий заифлик, перинатал ва чақалоқлар ўлимининг кўпайишига олиб келиши мумкин.
TOШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунё аҳолисининг учдан бир қисми табиий йод танқис бўлган шароитда яшайди. Уларнинг 30 фоиздан ортиғи — мактаб ёшидаги болалар.
Бу масалага нима учун глобал муаммо сифатида қаралади? Тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова шу ҳақда маълумот берди.
“Инсон организмида йод моддаси камайиши эндемик буқоқ, ақлий заифлик, перинатал ва чақалоқлар ўлимининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу элемент танқислиги туғма касалликлар даражасини оширади, ҳомила ва чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланиши, интеллектуал салоҳият пасайишига сабаб бўлади”, — дейди мутахассис.
Таъкидланишича, Марказий Осиё йод танқислиги оқибатида келиб чиқадиган патологиялар кенг тарқалган эндемик минтақалар сирасига киради.
Бу омил Ўзбекистонда “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинишига асос бўлди. Мазкур ҳужжатда давлат стандарти талабларига мувофиқ, ош тузи таркибида йод миқдори тоннасига 40 грамм миқдорда бўлиши белгиланган.
“Сифатли ош тузининг қадоғида ишлаб чиқарган ташкилот ва маҳсулот номи, товар белгиси, унинг нави ҳамда янчилиш даражаси, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, йодлаш қўшимчаси номланиши ҳамда бошқа қатор маълумотлар акс этиши керак”, - дейди мутахассис.
Қайд этилишича, ош тузларини 28 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш талаб этилади. Қотиб қолган, нам тортган, ҳидланган, яроқлилик муддати ўтган, қадоқлари бузилган ош тузларининг фойдали хусусиятлари йўқолган бўлади. Уларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади.
ЖССТ организмдаги моддалар алмашинувини меъёрлаштириш учун кунлик йодланган ош тузи истеъмолини бир чой қошиқ — 5 граммдан оширмасликни тавсия қилади.
Продажа мороженого в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2025
Айрон, ўрик шарбати каби қўлбола ичимликларни истеъмол қилманг — ССВ
Янгиликлар лентаси
0