Чигирткага қарши кураш тизими рақамлаштирилди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бугунги кунда 549 минг гектарда чигирткага қарши кимёвий ишлов ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ўзбекистонда чигирткага қарши кураш тизими рақамлаштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати бошлиғи Баҳодир Худойқулов Sputnik матбуот марказида маълум қилди.

"Бу тизим фақат мавсумда эмас, йил давомида ишлайди дегани. Мутахассислар чигиртка қачон чиқади, қаерга тухум қўяди, жойини аниқлаб, кейинги йил чигирткалар қайси ҳудудларда бўлишини прогноз қилади. Тизим ёрдамида аниқ координаталар белгиланади ва ўша ерга ишлов берилади", - деди Худойқулов.

Мутахассиснинг айтишига кўра, бугунги кунда 549 минг гектарда чигирткага қарши кимёвий ишлов ўтказилган. Қишлоқ хўжалиги экинларига талафот етказмасдан, қарши кураш ишлари бажарилган.
Янгиликлар лентаси
0